19 сен 09:57
Янгиликлар
Спорт курашлари
Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди
Россиянинг Грозний шаҳрида Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат-Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро эркин кураш турнири бўлиб ўтди.
Аҳамиятлиси, мусобақада иштирок этган ҳамюртимиз Шаҳзодбек Ярашев 70 кг вазн тоифасидаги беллашувларда бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллар Доғистон ҳамда Чеченистон вакилларига насиб этди.
1. Азнаур Таваев (Доғистон)
2. Магомед-Эми Элтемиров (Чеченистон)
3. Шаҳзодбек Ярашев (Ўзбекистон)
3. Маис Алиев (Қозоғистон).

Ҳавола :
Манба : UWW_UZB
Фикрлар