UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Бугун Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"даги иштирокини бошлайди 0 11:44Дана Уайт Макгрегорнинг қайтиши ва Махачевнинг навбатдаги жанги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:00Салоҳ Италия чемпионатига қайтиши мумкин 0 10:19Арман Царукян Пулласни реваншда ҳам мағлуб этди 0 09:45Себастьян Фундора ва Кит Турман жанги 6-раундда якунланди 0 08:30UFC Fight Night 271. Исраэль Адесаньяни техник нокаутга учратишди 0 06:58Мадагаскар Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 06:37Майами WTA 1000 турнири бош соврини ҳамда "лимон" кимга насиб этди? 0 06:16Мозес Итаума - Жермейн Франклин жангида нокаут қайд этилди 0 18:17"Учрашувда" — Царукян Нина Драма билан тушган сурати орқали Пулласни "тролл" қилди + ФОТО 0 17:29"Реал" "янги Вальверде"ни кузатмоқда 0 17:04Райан Гарсия навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 16:23Макгрегор Махачев ва Перейра жанглари савдосига кулиб қўйди 0 15:57Шевченко Хабибнинг ММАдаги аёллар борасида билдирган эътирозини жавобсиз қолдирмади 1 15:29Аргентина бош мураббийи Лионель Мессининг ЖЧ-2026`да иштироки ҳақидаги вазиятни изоҳлади 0

20 сен 21:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилмаган хабар! Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртага, 21 сентябрь куни ўтказиши кутилган жанги октябрь ойига қолдирилди.

Эргашев проф рингдаги 19-жангида беларуслик Дмитрий Милиушага қарши рингга кўтарилиши керак эди. Шоҳжаҳоннинг Санкт-Петербургдаги ушбу жанги "Короли нокаутов" номли профессионал бокс кечасининг марказий тўқнашуви бўлиши лозим эди. 

Афсуски, чарм қўлқоп устамизнинг жанги бекор қилинди ва октябрь ойига кўчирилди. Бу ҳақида Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзи сайтимизга хабар берди.

"Ҳа, афсуски шундай бўлиб қолди. Асосий муаммо "Матч ТВ" телеканали билан келиша олмаганимиз бўлди. Улар фақат менинг иштирокимдаги жангни трансляция қилишларини айтишди. Бу турнирда менинг бокс залимдаги болалар ҳам рингга чиқишади. Менга уларнинг жанглари трансляцияси ҳам муҳим. Энди бу жангим октябрь ойида ўтказилади. Рақиб ўзгармайди", - деди Эргашев. 

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев шу кунгача проф рингда 18 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (16та нокаут). Милиуша эса 13 маротаба жанг қилган ва уларнинг 9тасида ғолиб бўлган (4та нокаут). 3 маротаба мағлубиятга учраган (2та нокаут) ва 1 та дуранг қайд этган.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+2   
20 сен 22:04:29
Canelo
Адашмасам Шохжахон Эргашев профдаги фаолиятини бошлаганига 5 йил туляпти. Хали хамон чемпионлик жангларидан хабар ёқ. Рейтингларда хам давогар мақомини олгунича
анча борга ухшайди.( хар холда бундай ракибла билан). У профга утганида Ахмадалиев Гиясов Меликузиевлар любителскийда эди. Ахмадалиев профдаги фволиятига 2 йил тулмасдан 2 та главная версия да чемпион булди. Максад Эргашевни устидан мағзава ағдариш эмас просто биз хам уни чемпионлигини куриш истагидамиз.Ахир хозирги спорт формасини хам ушлаб колиб бумайди вакт аёвсиз эртага кариб колса ёшлар чикаверади. Имкон кадар гуллаган Даврида Википедияда хам топиб бумайдиган ракибла билан тушмаслиги керак.
+1   
20 сен 21:32:10
Juventus CR7
Шохжахон Эргашевнинг чупонлар билан киладиган жанглари качон тугар экан. Бу жанг рейтинг жанги хам эмас. Профессионал бокс рекордига кушилмайди хам
   
22 сен 20:58:51
Javohirjon
Canelo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Адашмасам Шохжахон Эргашев профдаги фаолиятини бошлаганига 5 йил туляпти. Хали хамон чемпионлик жангларидан хабар ёқ. Рейтингларда хам давогар мақомини олгунича анча борга ухшайди.( хар холда бундай ракибла билан). У профга утганида Ахмадалиев Гиясов Меликузиевлар любителскийда эди. Ахмадалиев профдаги фволиятига 2 йил тулмасдан 2 та главная версия да чемпион булди. Максад Эргашевни устидан мағзава ағдариш эмас просто биз хам уни чемпионлигини куриш истагидамиз.Ахир хозирги спорт формасини хам ушлаб колиб бумайди вакт аёвсиз эртага кариб колса ёшлар чикаверади. Имкон кадар гуллаган Даврида Википедияда хам топиб бумайдиган ракибла билан тушмаслиги керак.
Tuğri yaxshi emas chempionlik kerak axir . Kronk nima degani
   
21 сен 21:10:15
Marco
Сарлавҳа хато ёзилган. Бу кутилган хабар еди!
   
21 сен 14:34:46
Сурхон Барлос
промоутери тайинсизга ўхшайди
   
20 сен 22:32:27
Temurbek Kabulovich
Yangilik emasku bunaqa holat.
   
20 сен 22:31:08
CHELSEA2211
Canelo fikrizga 100 foiz qöshilaman...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг