24 июн 18:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Кутяпмиз. Ҳозир кучли бешликдаман. Кейинги жанглар чемпионлик учун бўлиши ҳам мумкин" - Исроил Мадримов
Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов режалари билан ўртоқлашди.
"Машғулотларда давом этяпман. Менежер ва промоутерларимиз навбатдаги жанг борасида иш олиб боришмоқда. Кутмоқдамиз.
Янгиликлар? Ҳозирча янгилик йўқ. Катта жангларни ташкил этиш албатта қийин. Шунинг учун ҳозирча кутамиз. Чемпионлар ҳозир бир-бири билан жанг қилади. Шундан кейин эса бизда имконият бор - айни пайтда кучли бешликдамиз. Кейинги жанглар балки чемпионлик учун бўлиши мумкин", - деди Исроил Мадримов olamsport.com сайти мухбири Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар