UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

09 дек 10:08
Янгиликлар

Футбол

“Лацио” 99-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди

Теглар :  ИталияЛациоРим
Италия А сериясининг 15-турида Римнинг “Лацио” клуби ўз майдонида “Сампдория” билан аламли дуранг қайд этди.

“Олимпико” стадионида кечган учрашувнинг 21-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Фабио Квальярелла ҳисобни очди. “Лацио” ҳимоячиси Франческо Ачерби иккинчи бўлим охирларида мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар ҳимоячиси Бартош Берешиньски қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 

Натижада Чиро Иммобиле 90+6-дақиқада пеналтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо бу ҳаммаси эмасди. Орадан уч дақиқа ўтиб, “Самдория” хавбеки Риккардо Сапонара жамоасига очко келтирувчи голни “Лацио” дарвозасига киритди - 2:2.

Бу “Лацио”нинг А серияда қаторасига тўртинчи дуранг натижасидир. “Сампдория” эса уч ўйиндан буён чемпионат беллашувларида мағлуб бўлмай келмоқда.

25 очко жамғарган “Лацио” А Серия турнир жадвалида 5-поғонада бораётган бўлса, “Сампдория” 20 очко билан 9-поғонани банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг