18 мар 19:18
Янгиликлар
Футбол
"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" форвардига қизиқмоқда
"Ливерпуль" раҳбарлари ёзда "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан шартнома имзолашга уринишмоқчи.
Мерсисайд клуби вакиллари 24 ёшли англиялик футболчининг агенти билан эҳтимолий трансфер борасида мулоқот қилди.
Рэшфорднинг хизматларига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо форварднинг ўзи ҳали "қизил иблислар"дан кетишни жуда ҳам хоҳламаяпти. Маркуснинг манчестерликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ҳавола :
Манба : Manchester Evening News
Фикрлар