18 фев 15:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко 12 май куни Бельтранга қарши рингга чиқиши мумкин
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Василий Ломаченко навбатдаги жангини енгил вазнда ўтказиши кутиляпти.
Украиналик чемпионнинг янги вазн тоифасидаги дебюти Рэй Бельтранга қарши жангда амалга ошиши мумкин. Аслида Ломаченко 12 май куни Хорхе Линаресга қарши рингга чиқиши керак эди.
Лекин Линареснинг промоутерлари учун бу сана маъқул келмаяпти. Рэй Бельтран эса 17 февраль куни Пулуса Мозесни мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида WBO чемпионига айланганди.
Ҳавола :
Фикрлар