UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

26 май 16:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ломаченконинг 25 августга мўлжалланган жанги ўтказилмайди

Украиналик боксчи Василий Ломаченко (11-1, 9 КО) 59 кг вазн тоифасида эгаллаб турган WBO йўналиши чемпионлик камаридан воз кечганди.

Бу қарорини у фаолиятини 61,2 кг вазн тоифасида давом эттириши билан изоҳлаган эди. Ломаченко 12 май куни Нью-Йоркда эндиликда собиқ WBA чемпиони венесуэлалик Хорхе Линарес (44-4, 27 КО)ни нокаутга учратиб, янги вазн тоифаси чемпионига айланганди. 

Боксчининг промоутери Боб Арум ўша жангдан кейинги матбуот анжуманида Ломаченконинг кейинги жанги 25 август куни Калифорния штатининг Инглвуд шаҳрида WBO чемпиони, мексикалик фахрий Раймундо Бельтран (35-7-1, 21 КО)га қаши ўтказилишини анонс сифатида айтганди.

“Ломаченко 25 август куни рингга чиқмайди. Лекин катта эҳтимол билан у барибир бирлаштирувчи чемпионлик жангида Бельтран билан тўқнаш келади. Линаресга қарши кечган жангдан сўнг Василий Украинага жўнаб кетди. Тез орада яна АҚШга қайтади ва биз унинг менежери Эгис Климас билан бирга Ломаченконинг кейинги жанги санаси ва рақиби масаласида келишиб оламиз”, — деди Арум.

Маълумот учун, Ломаченко воз кечган WBO чемпионлик камари учун жанг 28 июнь куни АҚШнинг Флорида штати Киссимми шаҳрида пуэрториколик Кристофер Диас (23-0, 15 КО) ҳамда япониялик Масаюки Ито (23-1-1, 12 КО) ўртасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг