20 фев 11:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мағлубияти йўқ UFC жангчиси Махачевни "вызов"ни қабул қилишга чақирди
Яримўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев билан жанг ўтказиш истагини билдираётган даъвогарлар сони ортиб бормоқда.
UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган эквадорлик 26 ёшли Майкл Моралес Махачевни ўзи билан жанг ўтказиш учун шартнома имзолашга чақирди.
"Менинг нигоҳим камарга қаратилган. Ислам, шартномага имзо чек!", - деб ёзди Моралес ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Майкл Моралес 2017 йилда аралаш яккакурашларда дебют қилган. У ҳозиргача 19 та ғалабага эришган, шундан 15 тасида муддатидан олдин рақибларини таслим этган. Ҳали мағлубиятга учрамаган. UFC 322 турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Майкл америкалик Шон Брэди устидан биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалабага эришган.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар