24 июл 11:13
Янгиликлар
Теннис

Мағлубиятли серия давом этади. Истомин Олимпиаданинг илк даврасидаёқ ютқазиб қўйди
Юртдошларимиз орасидан Токио Олимпиадаси лицензиясини биринчи бўлиб қўлга киритган теннисчимиз Денис Истомин илк давра учрашувини ўтказди.
Тажрибали теннисчимиз бироз аввал якунига етган учрашувда ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши кортга чиқди. Икки соату 46 дақиқа давом этган баҳсда Истомин, афсуски рақибига 4/6, 7/6(8/6), 4/6 ҳисобларида имкониятни бой бериб, Олимпиададаги иштирокини муддатидан анча аввал якунлади.
Ҳиндистонлик теннисчи энди иккинчи босқичда россиялик Даниил Медведевга қарши кортга чиқади. Олимпиада турнирида иккинчи рақам остида таснифланган Медведев бироз аввал биринчи даврада қозоғистонлик Александр Бубликдан 6/4, 7/6(10/8) ҳисобларида устун келди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар