UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

12 сен 17:46
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди

Афсонавий норвегиялик шахматчи, собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражунинг жаҳон чемпионлиги учун бўлажак баҳси ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, “ҳимоя қилиш” деган сўз бу ерда унчалик тўғри эмас. Чунки Гукеш сўнгги икки йилда қандай ўйнаганини ҳисобга олсак, у ниманидир ҳимоя қилишга мажбур бўлган ҳолатда бўлмаслиги керак.

Аксинча, у янада кўпроқ нарсаларга эришиш имкониятига эга бўлган позицияда турибди. У 2024 йилда ҳамма нарса яхши кетганда ниҳоятда юқори даражада ўйнай олишини намойиш қилган эди.

Менимча, агар Синдаров ўйиннинг дастлабки босқичларида олдинга чиқиб олса, бу Гукеш учун жуда ёмон сигнал бўлади. Агар Гукеш бошидаёқ етакчиликни қўлга киритса, у автоматик равишда баҳснинг яққол фаворитига айланади. Бундай учрашувларнинг табиати шундай", — деди Карлсен.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг