UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

09 дек 13:03
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен ва Фабиано Каруанани ўз туғилган кунида мағлуб этган Синдаров куннинг энг яхши шахматчиси бўлди

Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида жаҳон шахмат юлдузлари иштирокида Freestyle Chess Grand Slam Finals турнири бўлиб ўтмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 750 000 долларни ташкил этувчи якуний Freestyle Chess Champion 2025 турнири бош соврини учун сайёрамизнинг саккиз нафар гроссмейстери баҳс олиб боряпти. 

Қувонарлиси, Жавоҳир Синдаров саралаш баҳсларини биринчи ўринда якунлади. Айнан кеча 20 ёшга тўлган ҳамюртимиз 1-турдаёқ жаҳон рейтинги пешқадами норвегиялик Магнус Карлсенни чиройли тарзда мағлуб этди. Кейин рейтингда ўзидан юқорида турган америкалик Фабиано Каруанани ҳам енгишга муваффақ бўлди. Эронлик Парҳам Мақсудлу ва Ханс Ниеманн ҳам таслим этилди. Аржун Эргаиси, Винсент Кеймер ва Левон Аронян билан дуранг ўйнади. 

Эътиборлиси, Жавоҳир Синдаров ташкилотчилар томонидан куннинг энг яхши шахматчиси деб топилди. Бу унинг туғилган кунига ажойиб совға бўлди. Тўрт ғалаба, уч  дуранг қайд этган Синдаров саралаш баҳслари ғолибига айланди.

 Турнир жадвали пешқадами сифатида у 1/4 финалдаги рақибини танлаш ҳуқуқига эга эди. У кутилганидек, 7 та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган Парҳам Мақсудлуни танлади. Бугунги плей-офф баҳслари бизнинг вақт билан соат 16:00`да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг