UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

20 ноя 07:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов октагонга чиқадиган оқшомнинг марказий жанги эълон қилинди

Хабарингиз бор, 3 февраль куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар UFC Fight Night сериясига кирувчи ушбу турнирнинг асосий жангини эълон қилишди. Унда ўрта вазн тоифаси вакиллари - грузиялик Роман Долидзе ва франциялик Нассурдин Имавов ўзаро октагонда тўқнаш келишади. 

Маълумот учун, 35 ёшли Роман Долидзе шу йилнинг март ойида учта ғалабали сериясидан сўнг Марвин Ветторига ютқазиб қўйганди. Шундан сўнг грузияликнинг Дерек Брансон ва Жаред Каннонирга қарши жанглари бекор бўлди. Брансон ташкилотни тарк этган бўлса, Жаред жароҳат сабаб Долидзени рақибсиз қолдирган эди. 

Россияда туғилган, ҳозирда Франция шарафини ҳимоя қилаётган 28 ёшли Нассурдин Имавов эса бу йил ҳисобидан иккита жанг ўтказди. Дастлаб у Шон Стриклендга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Крис Кертис билан жанги эса ўтказилмаган деб топилди. Иккинчи раунддаги бош билан тўқнашувдан кейин Крис жангни давом эттиришдан бош тортганди. Унгача асли келиб чиқиши доғистонлик бўлган Нассурдин кетма-кет учта ғалабани тантана қилган. Йен Хейниш ва Эдмен Шахбазянни нокаутга учратган, Хоакин Баклидан ҳакамларнинг якдил қарори билан устун келган эди.

Айни пайтда Роман Долидзе UFC ўрта вазнлилар рейтингида еттинчи, Нассурдин Имавов эса ўн иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Айнин шу оқшомда ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ҳам ўз жангини ўтказади. Аралаш яккакураш устамиз россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши октагонга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг