06 мар 11:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
“Макгрегор фақат марказий жангда октагонга чиқмоқчи”
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор оқшомнинг фақат марказий жангида октагонга чиқар экан.
Қолган иккинчи даражали жанглар ирландиялик спортчини қониқтирмайди ва у бунга рози ҳам бўлмайди. Бу ҳақда UFC шарҳловчиси Жо Роган хабар берди.
“UFC раҳбари Конорнинг Дональд Серронега қарши жангини ўтказиш бўйича иш олиб борди. Лекин ташкилотчиларнинг режасига кўра бу жанг оқшомнинг иккинчи даражали жанги бўлиши керак эди. Макгрегор эса ҳеч қачон иккинчи бўлишга розилик бермайди. Мен буни жуда яхши биламан. Кечанинг марказий жанги эса чемпионлик мақомида бўлиши керак. Айнан шу сабаб билан Конорнинг Серронега қарши жанги ўтказилмайди”, - деди Жо.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар