03 авг 16:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Макгрегорни мағлуб этган Нэйт Диас қайтмоқда
Аралаш қоидалар бўйича UFC компанияси Дастин Порье ва Нэйт Диас ўртасида жанг ўтказишни режалаштирмоқда.
Ушбу жанг 3 ноябрь куни UFC 230 турнири доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда компанияга яқин манбаларга таяниб ESPN телеканали хабар бермоқда. Расмий хабар бугун тунда UFC томонидан Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этиладиган матбуот анжуманида эълон қилинади.
Маълумот учун, Нэйт Диас сўнгги бор 2016 йилнинг август ойида октагонга чиққан эди. Ўшанда у Конор Макгрегорга қарши кечган реванш жангида мағлубиятга учраган эди. Бу икки спортчининг илк жангида Диас оғритиш усули билан номдор рақибини муддатидан аввал таслим этганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар