UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55WTA рейтинги. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ўзгарди, теннис маликаларимиздан бири 45 поғонага юқорилади 0 19:34Хотамбек Бойназаров Эдил Эсенгуловнинг жиддий чақирувига жавоб қайтарди (ВИДЕО) 0 18:52Юлдузли Туркия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 18:31Бу қизиқ! Камерунда қабр қазиган "рус Нганну"си бирин-кетин рақибларини нокаутга учратиб, UFC сари интилмоқда. "Қора икра" Богдан Гусковнинг дўсти ва жамоадоши! 0 18:10Трампнинг эркатойи UFC ростеридан чиқарилди 0 17:49"Уни қулатиши мумкин". Порье Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0 17:28Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақириш сабабини тушунтирди 0 17:07Жон Жонс: "Бу шоу UFC’дан яхшироқ бўлди" 0 16:46Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди 0 16:25Сувга сакровчимиз Вячеслав Качанов Россия чемпионатида совриндор бўлди 0 16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0 15:01Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 14:40"Манчестер Сити"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум 0

29 янв 09:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мамажонов чемпионлик камари учун жангда Бенавидисга ютқазди

Ҳозиргина АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам MGM Grand аренасида ўтказилаётган профессионал бокс кечаси доирасидаги яна бир жанг якунига етди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бокс оқшомида ҳамюртимиз Шерали Мамажонов ҳам рингга кўтарилди. Унинг рақиби америкалик Дэвид Бенавидис бўлди. Боксчилар қитъалараро WBC чемпионлик камари учун рингга чиқишди.

Афсуски, 8 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида Мамажонов техник нокаутга учратди. Бу пайтда иккинчи раунднинг биринчи дақиқаси тўртинчи сонияси ўтиб бораётганди. Рефери Мора Рассел жангни тўхтатишга мажбур бўлди.


Маълумот учун, Шерали Мамажонов профессионал фаолиятида бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 16та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14тасида ғалабага эришган. Рақибларини 8 бор нокаутга учратган. Мағлубиятлари сони иккитага етди.

Унинг рақиби эса 17та жангнинг барчасида зафар қучган. Жангларнинг 16тасида рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Ўз вазн тоифасида дунёнинг 20 нафар кучли боксчиси қаторида эътироф этилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг