22 янв 16:52
Янгиликлар
МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?
Бу ерда инсон фактори биринчи ўринда турибди ва табиийки соғлик барча нарсадан устун. 2021 йилнинг август ойида терма жамоа постига келган Катанец деярли 4 йил "оқ бўрилар"га устозлик қилди. Биз унинг мана шу даврда амалга оширган асосий ишларига тўхталиб ўтамиз.
Сардор Шомуродов
Бунга қадар терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларда Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Максим Шацких каби футболчиларни сардор сифатида гавдаланганига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. ЖЧ-2022 саралаш босқичи биринчи раундининг охирги ўйини Саудия Арабистонига қарши ўйинидан сўнг Одил Аҳмедов бутсаларини михга илишга қарор қилди. Катанец олдида эса янги сардорни тайинлаш турганди. Бу борада у Шомуродов номзодида тўхталди. Бундан ташқари Элдор Катанец жамоасида муҳим фигурага айланди ва терма жамоамиз тарихидаги энг яхши тўпурарлик мақомини Катанец даврида қўлга киритди.
Ўзгарган услуб ёхуд шаклланган характер
Суперлигада жамоаларимизнинг 3 та марказий ҳимоячи тактикасида ўйнашига гувоҳ бўлганмиз. Лекин терма жамоага келганда 2 та ҳимоячи, нисбатан позицон футбол гувоҳига айланар эдик. Сречко Катанец бошқарувида асосий услуб 5 та ҳимоячи (3 та марказий, 2 та қанот) сифатида шаклланганди. Лекин Куперникидан фарқли равишда олдиндаги ижрочилардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилинди. Бунинг натижасида Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Аббосбек Файзуллаев, Игорь Сергеев каби ҳужум вакиллари билан аксарият ўйинларда характер кўрсатишга муваффақ бўлди.
Осиё кубоги
Қатардаги Осиё кубоги биз Катанецнинг ишига тўлиқ баҳо берадиган палла ҳисобланарди. Гуруҳда Сурия, Ҳиндистон, Австралия билан бир квартетдан ўрин олган "оқ бўрилар" 2 та дуранг, 1 та ғалаба билан нимчорак финалга йўлланма олди. Чорак финал учун баҳсда Таиланд тўсиғидан ўтди, кейинги беллашувда Қатарга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Айтишимиз мумкинки, ушбу турнирда Ҳусниддин Алиқулов, Элдор Шомуродов каби муҳим футболчилар жароҳат сабаб қатнаша олмаган, боз устига турнир давомида яна терма жамоа аъзоларини жароҳатлар безовта қилди. Қатардаги Осиё кубоги фақатгина Австралия билан дуранг ўйнаганимиз ва гол урганимиз билан ёдда қолди. Жаноб мураббий ўз принципларидан воз кечмади.
Катанец неча нафар футболчи хизматидан фойдаланди?
Сречко Катанец 2021 йилнинг август ойида терма жамоа бошқарувини қўлига олганидан буён 59 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Улардан 16 нафари терма жамоа либосида дебютини ўтказди.
Сречко Катанец томонидан терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати :
1. Фаррух Икромов
2. Ойбек Бозоров
3. Жалолиддин Машарипов
4. Элдор Шомуродов
5. Одил Ҳамробеков
6. Отабек Шукуров
7. Фарруҳ Сайфиев
8. Абдулла Абдуллаев
9. Достон Турсунов
10. Хожиакбар Алижонов
11. Элдор Суюнов
12. Санжар Қодиркулов
13. Аброр Исмоилов
14. Иброҳимҳалил Йўлдошев
15. Игор Сергеев
16. Хожимат Эркинов
17. Азиз Аманов
18. Санжар Қувватов
19. Валижон Раҳимов
20. Ҳусниддин Алиқулов
21. Ислом Қобилов
22. Акмал Мозговой
23. Дилшод Саитов
24. Достон Ҳамдамов
25. Хусайн Норчаев
26. Рустам Ашурматов
27. Шахбоз Умаров
28. Ўткир Юсупов
29. Азиз Ғаниев
30. Даврон Ҳошимов
31. Икром Алибоев
32. Анзур Исмоилов
33. Ислом Кенжабоев
34. Жавоҳир Сидиқов
35. Умид Эргашев
36. Умар Эшмуродов
37. Шерзод Насруллаев
38. Сардор Собирхўжаев
39. Азиз Турғунбоев
40. Шерзод Темиров
41. Остон Ўрунов
42. Ботирали Эргашев
43. Абдувоҳид Нематов
44. Саидазамат Мирсаидов
45. Алибек Давронов
46. Руслан Жиянов
47. Бобур Абдухолиқов
48. Жасур Яхшибоев
49. Иброҳим Йўлдошев
50. Жамшид Искандаров
51. Абдуқодир Хусанов
52. Жамшид Болтабоев
53. Аббос Файзуллаев
54. Шаҳзод Азмиддинов
55. Зафармурод Абдураҳматов
56. Муҳаммадқодир Хамралиев
57. Диёр Холматов
58. Абдурауф Бўриев
59. Умар Адхамзода
Катанец даврида терма жамоада дебют қилган футболчилар
1. Абдулла Абдуллаев (22 та ўйин)
2. Азиз Аманов (10 та ўйин 2 та гол)
3. Валижон Раҳимов (2 та ўйин -1 гол)
4. Дилшод Саитов (8 та ўйин)
5. Хусайн Норчаев (1 ўйин 1 гол)
6. Шаҳбоз Умаров (5 та ўйин)
7. Шерзод Насруллаев (25 та ўйин 2 та гол)
8. Шерзод Темиров (2 та ўйин)
9. Алибек Давронов (3 та ўйин)
10. Руслан Жиянов (1 та ўйин)
11. Абдуқодир Ҳусанов (17 та ўйин)
12. Жамшид Болтабоев (3 та ўйин)
13. Аббос Файзуллаев (22 та ўйин 6 та гол)
14. Зафармурод Абдураҳматов (4 та ўйин)
15. Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2 та ўйин)
16. Диёр Холматов (5 та ўйин)
Статистика
Сречко Катанец бош мураббийлигида Ўзбекистон терма жамоаси жами 42 та ўйинда майдонга тушди. Бу борада словениялик мутахассис терма жамоа устозлари рўйхатида Миржалол Қосимовдан (54та ўйин) кейинги ўринни эгаллади. Унинг даврида "оқ бўрилар" 26 ғалаба, 8 дуранг, 8 мағлубият қайд этди. Тўпплар нисбати эса 83-38 кўриниш олди.
Тарихий ўйинлар
Швеция - Ўзбекистон 2:1 (Катанецнинг терма жамоадаги илк учрашуви)
Ўртоқлик учрашуви.
Швеция - Ўзбекистон 2:1
Стокгольм. "Friends Arena".
Бош ҳакам: Каи Эрик Стеен
Гол: Абдулла Абдуллаев (автогол), 6, 1:0, Исаак Кизе Телин, 35, Элдор Шомуродов 70, 2:1
Швеция: Кристоффер Нордфельдт, Маттиас Йоханссон, Маркус Даниэльсон, Йоаким Нильссон, Мартин Олссон, Кен Сема, Маттиас Сванберг, Йенс Каюсте
Йеспер Карлссон, Исаак Кизе Телин, Робин Куайсон
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Абдулла Абдуллаев, Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Ойбек Бозоров, Жалолиддин Машарипов, Фаррух Икромов, Элдор Шомуродов
Захира: Валижон Раҳимов, Санжар Қувватов, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Аброр Исмоилов, Хожимат Эркинов, Санжар Қодирқулов, Акмал Мозговой, Азизбек Амонов, Игорь Сергеев
Иордания - Ўзбекистон 3:0 (Тарихда биринчи мартта Иорданияга мағлуб бўлдик)
Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Иордания 0:3
Гол: Фаисал Баҳа 30, 0:1, Ал Насиб Абдуллох 56, 0:2, Ҳамза Ал Дардур 83, 0:3
Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 2.Ислом Қобилов (18. Абдулла Абдуллаев, 46) 5.Достон Турсунов (, Ҳусниддин Алиқулов, 60), 19.ИброҳимҲалил Йўлдошев (Фарруҳ Сайфиев, 60) , 7.Отабек Шукуров, 20.Акмал Мозговой, 11.Шаҳбоз Умаров, 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Азизбек Амонов, 46), 22.Ойбек Бозоров (Игорь Сергеев, 60), 14.Элдор Шомуродов.
Захира: Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов, Рустам Ашурматов, Дилшод Саитов, Азиз Ғаниев, Ҳусайн Норчаев
Иордания: Язед Абдулла, Эҳсан Ҳаддад, Абдаллаҳ Насиб, Язан Алараб, Муҳаммад Али Ҳашеш, Одаи Саифи, Фадел Ҳасан, Абдулраҳман Баҳа, Муса Тамари, Али Олван, Фаисал Баҳа
Ўзбекистон - Австралия 1:1. (Тарихда илк бор Австралия дарвозаси ишғол қилинди)
Осиё Кубоги-2023 | 3-тур23.01.2024 | 16:30 (Ўзбекистон вақти)АВСТРАЛИЯ – ЎЗБEКИСТОН 1:1
Гол: 45+1 - Мартин Бойл (пен), 79 - Азизбек Турғунбоев (Жалолиддин Машарипов)
"Ал Жануб” стадиони, Доҳа
Бош ҳакам: Араки Юсуке (Япония)
Қанот ҳакамлари: Миҳара Жун, Такаги Такуми (иккаласи Япония)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)
ВАР: Иида Жумпеи (Япония)
АВАР: Фу Минг (Хитой)
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 26. Зафармурод Абдираҳматов, 18. Абдулла Абдуллаев, 15. Умар Эшмуродов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 20. Ҳожимат Эркинов (19. Азизбек Турғунбоев, 63), 22. Аббосбек Файзуллаев (21. Игор Сергеев, 63 ( 8. Жамшид Искандаров, 84)), 5. Рустам Ашурматов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 11. Остон Ўрунов ( 10. Жалолиддин Машарипов, 46).
Захира: 12Абдувоҳид Неъматов, 16. Ботирали Эргашев, 6. Диёр Холматов, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Бобир Абдихалиқов, 5. Муҳаммақодир Ҳамралиев,23. Шаҳбоз Умаров,24. Азизбек Аманов.
Австралия: 1. Мэтью Райан, 3. Натаниел Аткинсон, 4. Кье Роулес, 5. Жордан Бос, 6. Мартин Бойл ( 8. Коннор Меткалфи,72), 10. Кусини Йенги, 14. Райли Макгри, 16. Азиз Беҳич, 17. Кеану Баккус (13. Айден О'Нил, 83), 19. Харри Суттар, 22. Жэксон Ирвин
Захира: 2. Томас Денг, 7. Самуэль Силвера, 9. Бруно Форнароли, 11. Марко Тилио, 12. Лоуренс Томас, 20. Льюис Миллер, 20. Камерон Бургесс, 23. Крейг Гудвин, 24. Патрик Язбек, 26. Жон Иредале
Огоҳлантириш: 25 - Умар Эшмуродов, 45 - Одилжон Ҳамробеков, 45 - Отабек Шукуров, 50 - Харри Суттар, 69 - Райли Макгри
Ўзбекистон - Эрон 2:2, 0:0, 0:0 (Тарихда илк бор форслар дарвозасига 2 та гол урдик ва кетма-кет 3 та ўйинда мағлубиятга учрамадик)
ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи
"E" гуруҳи. 2-тур
Ўзбекистон – Эрон 2:2
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Ал Ҳаммади, Ҳасан Ал Маҳри (иккиси - БАА)
Тўртинчи ҳакам: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)
Ҳакамлар назоратчиси: Нобору Ишияма (Япония)
Комиссар: Суврат Татте (Ҳиндистон)
Гол: 0:1 — 14, Рамин Ризоян, 0:2 — 38, Меҳди Тареми, 1:2 — 52, Остон Ўрунов, 2:2 — 83, Игорь Сергеев.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов (21.Игорь Сергеев, 82), 7.Отабек Шукуров, 9.Одилбек Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Аббос Файзуллаев, 62), 11.Остон Ўрунов (2.Абдуқодир Ҳусанов, 89), 14.Элдор Шомуродов (с), 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Азизбек Ғаниев, 8.Жамшид Искандеров, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Жасур Яхшибоев, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов.
Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 4.Шожа Халилзода, 5.Милод Муҳаммадий (3.Эҳсон Ҳожисафи, 90+4), 6.Саид Иззатуллоҳи, 9.Меҳди Тареми, 13.Ҳусайн Канани, 14.Саман Ғоддос (18.Али Карими, 42), 16.Меҳди Тораби (11.Ризо Асади, 90+4), 20.Сердар Азмун (15.Рузбеҳ Чешми, 75), 21.Муҳаммад Моҳеби (7.Меҳрад Муҳаммади, 75), 23.Рамин Ризоян
Захира: 12.Пайам Ниазманд, 22.Саид Ҳуссайни, 2.Садиг Муҳаррами, 8.Омид Иброҳими, 10.Карим Ансорифард, 17.Жавод Ҳуссайнезад, 19.Мажид Ҳуссайни.
Огоҳлантириш: Ҳусниддин Алиқулов (3), Ҳусайн Канани (48), Срецко Катанец (76), Фарруҳ Сайфиев (76), Али Карими (80)
КХДР - Ўзбекистон 0:1 (Катанецнинг терма жамоадаги охирги учрашуви)
ЖЧ-2026 саралаши
КХДР — Ўзбекистон 0:1
19.11.2024. Вьентьен, "Лао" стадиони, 17:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Аҳмад Ал Али, Аланези Абдулҳади, Аббос Аҳмад, Аммар Ашканани (барчаси Кувайт)
ВАР: Абуллоҳ Жамали (Кувайт)
АВАР: Сауд АЛ Самхан (Кувайт)
Назоратчи: Фонг Яу Фат Жаме (Гонконг)
Комиссар: Бенжамин Тан (Сингапур).
Гол: Аббос Файзуллаев (Бобир Абдихолиқов) 44, 0:1
Амалга ошмаган пенальти: Жонг Ио Гван (Ўткир Юсупов қайтарди)
КХДР: 1.Канг Жу Хёк, 3.Жанг Кук Чол (с), 4.Ким Пом Хёк, 9.Ри Жо Гук (11.Жонг Ил Гван,70), 10.Хан Кванг Сонг (12.Чоэ Жу Сонг,88), 13.Ри Ил Сонг, 14.Чоэ Ок Чол, 15.Ри Ун Чол ( 6.Кье Там, 33), 16.Ким Ю Сонг, 17.Канг Кук Чол, 20.Паэк Чунг Сонг (22.Пак Кванг Хун,70)
Захира: 18.Син Таэ Сонг, 21.Ю Кванг Жун, 2.Ким Жин Хёк, 5.Ким Кум Чон,7.Ри Хун, 8.Син Кванг Нам, 19.Ким Сонг Хье, 23.Жонг Кум Сонг.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 10.Жалолиддин Машарипов (11.Азизбек Амонов,79) (18.Абдулла Абдуллаев,86), 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов (20.Ҳожимат Эркинов, 64), 22.Аббосбек Фазуллаев ( 19.Азизбек Турғунбоев,79), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 8.Жамшид Искандеров, 21.Абдурауф Бўриев.
Огоҳлантириш: Бобир Абдихолиқов (Ўзбекистон) 39, Жан Кук Чол (КХДР) 55
Четлатиш: Умар Эшмуродов (Ўзбекистон) 83
Халқаро ўйинлар
Сречко Катанецнинг бошқарган йилларда вакилларимиз Швеция, АҚШ, Венесуэла, Коста-Рика, Камерун, Грузия, Россия, Уганда, Боливия, Мексика билан илк бор куч синашди. Мазкур учрашувлар тарихий аҳамият касб этиши билан бир қаторда яхшигина тажриба, кўникма вазифасини бажарган дея оламиз. Хусусан меҳмонда Мексика, Венесуэла билан дуранг ўйналиши, Камерун ва Боливия устидан ғалабалар бўлганини таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Абдулазиз Искандаров тайёрлади
Фикрлар