UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

11 апр 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мақсадимиз ўзбек профессионал боксини юксалтириш

Теглар :  Бокс
Маълумки, 18-22 апрель ва 4 май кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида катта бокс оқшомлари бўлиб ўтади.

Қувонарлиси мазкур жанг кечаларида бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ринга кўтарилади. Бу борада энг катта маъсулиятни бўйнига олган, тиниб-тинчимас мураббий, Набижон Исмонов ҳозирда, Екатеринбургда бўлиб турибди ва барча ҳамюртларимизни жанга шахсан ўзи тайёрлаяб бормоқда. Биз ушбу мураббий, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош директори ҳамда тажрибали ҳакам билан боксчиларимизнинг тайёргарлик жараёнлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдик.

- Қуёшли ватанимиздан саломлар! Россиянинг совуғига мослашиб олгандирсиз?
- Бу ерда ҳам иссиқ кунлар бошланди. Лекин ватан соғинчи, юртимиз хавоси, бир сўз билан айтганда Ўзбекистонни жуда соғиндик! Гарчи, бу ерга келганимга кўп бўлмаган бўлсада...

- Шогирдларингизни тайёргарлик жараёнлари борасида бироз маълумот бериб ўтсангиз?
- Жанга ҳозирлик аъло даражада ташкил қилинган! Биласиз бу ерда боксчиларимиз нуфузли промоушенлардан бири RMKA билан шартномага эга. Мазкур промоушен мутасаддилари барча шароитларни яратиб берган.


-Ҳамюртларимизнинг рақиблари борасида қандай тасаввурга эгасиз?
- Рақиблар ҳақида етарлича маълумотга эгаман. Жуда кучли боксчилар. Мисол учун 18 апрель куни бўлиб ўтадиган бокс кечасида Жалолиддин Ўктамовга  рақиблик қиладиган россиялик Денис Хаматов, февраль ойида кубалик жуда кучли боксчини мағлубиятга учрата олганди. Қолаверса мезбонлик фактори ҳам бор. Лекин бизнинг ўғлонлар ҳам жуда яхши формада, деярли бир неча ойдан буён Жалолиддин шу ерда машғулотлар олиб бораяпти. 22 апрель куни ринга кўтариладиган йигитларимизнинг рақиблари ҳам жуда тажрибали боксчилар. Айниқса, Сардор Музаффаров билан жанг олиб борадиган россиялик Мурад Арслонов МДҲ давлатлари бўйича чемпионлик камарига эга ҳисобланади. Шундай бўлсада, RMKA промоутерлик компанияси Сардорга жуда катта ишонч билдирган. Ўйлайманки ушбу шогирдим ҳам ишончни оқлайди! Равшан Умурзоқов борасида тўхталадиган бўлсам, ҳозирги кунда Равшан Россияда анчагина эътибор қозонган. Унга нисбатан қизиқишлар жиддий. Албатта, унинг рақиби ҳам оддий боксчи эмас. Жанг осон бўлади деб ўйламайман. Шундай бўлсада, учинчи жангида ҳам чиройли ғалаба қозониб, ғалабали одимини давом эттиради деб умид қиламан. Насиб қилса, халқимиз дуо қилиб, қўллаб-қувватлаб турса, барча ўғлонларимиз ғалаба қозонади.

- Степан Партновчи?
- Энг умидли, ёш боксчиларимиздан ҳисобланади. У ҳам жуда қаттиқ мехнат қилаяпти. Ўз устида тинмай ишлайди. Мехнаткаш бола. Ўйлайманки, мехнатини рохатини албатта кўради.

- 4 май куни профессионал боксда илк жангини ўтказар экан?
-  Албатта. У проф рингда дебют қилади. Насиб қилса илк қадами омадли чиқади.

- Азамат Эргашев ҳам 4 май куни навбатдаги жангини ўтказади. Бу боксчимизнинг имкониятлари қандай?
- Азамат Эргашев тажрибали ва истеъдодли боксчиларимиздан бири. У ҳақда ҳам фақат илиқ фикрларни билдира оламан. Маъсулиятни хис қилиб турибди. Иштиёқи жуда юқори.

-Тайёргарлик жараёнлари неччи босқичда бўлиб ўтди?
-Уч босқичда. Ҳозир сўнги босқични якунлаш арафасидамиз.

- Барчасида ўзингиз иштирок этдингизми?
- Биринчи босқичини шахсан ўзим олиб бордим. Иккинчи босқични тажрибали мураббийлар билан биргаликда Муҳаммадмирзо Нажмиддинов олиб борди. Мана сўнги босқични яна ўзим олиб бормоқдаман.


- Мураббий сифатида режалаштирган ишларингиз амлга ошяптими, умуман олганда бош мақсадингиз нимадан иборат?
- Аста-секин барчаси амалга ошиб бормоқда. Лекин қилинадиган ишлар жуда кўп. Мақсадимиз, юртимиз ўғлонларини профессионал бокс оламида довруқ қозонишига хиссамизни қўшиш. Бу борада қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ҳозирда, мухтарам Президентимиз томонидан спортга жуда катта эътибор қаратилган. Бирор бир спортни ривожлантириш учун барча шароитлар бор. Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда Спорт вазирлигининг жонбозлиги ҳам бизга қўшимча куч-қувват бағишламоқда. Ўйлайманки, ўзбек профессионал боксни ривожлантириш учун, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўз ўрнида бизга ишонч билдирганларнинг ишончини оқлаш бош мақсадларимиздан ҳисобланади!


Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг