13 фев 13:19
Янгиликлар
Теннис
Марин Чилич қаторасига бешинчи мағлубиятини қабул қилди
Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ATP турнири давом этмоқда.
ATP рейтингида 1044-поғонага тушиб кетган, ўз вақтида дунёнинг учинчи ракеткаси бўлган Марин Чилич илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. Хорватиялик теннисчи дунёнинг 35-ракеткаси, сербиялик Ласло Джерега имкониятни бой бериб қўйди - 6/4, 3/6, 0/6.
Бу тажрибали теннисчининг қаторасига бешинчи мағлубияти бўлди. Ласло илк бор Маринни ютишни уддалади - 1:2. Теннисчилар 1 дақиқаси кам 2 соат мобайнида кортда ҳаракат қилишган. Чилич 3, Джере 5 та эйс зарбасини амалга оширган. US Open-2014 чемпиони тиззасидаги жароҳатдан сўнг секин-аста аввалги спорт формасини тикламоқда.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар