UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

08 мар 15:47
Янгиликлар

Дзюдо

Мариус Визер Тошкент "Катта Дубулға" турнири ташкилотчилигига юқори баҳо берди

Сўнгги йилларда юртимизда нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказиш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу жараёнда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда спорт федерациялари билан ҳамкорликда Халқаро спорт ташкилотлари билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кеча якунига етган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" халқаро турнири ҳам бунинг ёрқин исботидир.

Уч кун давомида ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 71та давлатидан келган 500 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Хабарингиз бор, пойтахтимиз мезбонлик қилган "Катта Дубулға" халқаро турнирида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти жаноб Мариус Визер ҳам иштирок этди.

Ташриф давомида жаноб Визер ўзбекона меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирар экан, Тошкент "Катта Дубулға" халқаро турнирининг ташкилий жиҳатларига жуда юқори баҳо берди.

Ўз навбатида Р.Эрматов Халқаро дзюдо федерациясига ҳамкорлик учун ташаккур изҳор қилиб, юртимиз IJF билан дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига умид боғлашини, келгуси йил Тошкентда бўладиган Жаҳон чемпионати баҳсларини ҳам бунданда юқори савияда ташкил этилишини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг