15 авг 11:10
Янгиликлар
Маррей 4 соат давом этган баҳс якунида Олимпиада чемпиони бўлди
Ҳал қилувчи финал учрашувида британиялик Энди Маррей ҳамда аргентиналик Хуан Мартин дель Потро ўзаро тўқнаш келишди. Маррей дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович, испаниялик Рафаэль Надални мағлубиятга учратиб, катта шов-шувга сабабчи бўлганди.
Финал баҳси 4 соату 3 дақиқа давом этди. Якунда дунёнинг иккинчи ракеткаси ATP рейтингида 141-ўринни эгаллаб турган аргентиналик теннисчини 7:5, 4:6, 6:2, 7:5 ҳисобида доғда қолдирди. Бу билан Маррей икки карра Олимпиада чемпионига айланди.
Тўрт йил аввал шотландиялик теннисчи Лондонда ўтган Олимпиадада ҳам чемпион бўлган эди. Риода бронза медали учун кечган баҳсда япониялик Кеи Нисикори испан Рафаэль Надални 6:2, 6:7, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Теннис. Олимпия турнири
Рио-де-Жанейро, Бразилия
Очиқ хард кортлар
Эркаклар. Яккалик баҳси
БРОНЗА МЕДАЛ УЧУН ЎЙИН
Кеи Нисикори (Япония) – Рафаэль Надаль (Испания) 6:2, 6:7, 6:3
ФИНАЛ
Энди Маррей (Буюк Британия) – Хуан Мартин дель Потро (Аргентина) - 7:5, 4:6, 6:2, 7:5
Фикрлар