04 фев 07:55
Янгиликлар
Футбол

Машариповнинг голи “Локомотив”га ғалаба келтирди
Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Локомотив” футболчилари кеча йиғин мобайнида илк назорат учрашувини ўтказишди.
Туркманистоннинг “Олтин аср” жамоаси билан куч синашган “темирйўлчилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги ягона гол яқиндагина жамоа сафига келиб қўшилган Жалолиддин Машарипов ҳисобига ёзилди.
Тошкентликлар навбатдаги назорат учрашувини 6 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг «Сараево» ФК клуби билан ўтказишади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар