UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Фрэнсис Нганну UFC’га қайтиши мумкин 0 19:05Делла Маддалена Махачев билан жанг санаси ҳақида гапирди 0 18:42Шон О’Мэлли гонораридан нолиётган ММА жангчиларни танқид қилди 0 18:18Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега? 0 17:47Мераб Двалишвили ва Шон О’Мэллининг эртанги жанг учун гонорарлари маълум қилинди 0 17:20Новак Жокович – "Ролан Гаррос" ярим финалидан сўнг: "Балки бу ердаги охирги ўйиним бўлгандир" 0 16:57Дональд Трамп UFC 316 турнирига бормоқчи 0 16:20Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади? 0 15:12"Ислам хеч қачон ярим ўрта вазнда жанг қилмаган". Маддалена Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:00"Ролан Гаррос". Новак Жокович ўз юришини тўхтатди 0 13:10Жонс Аспиналл билан эмас, Нганнуга қарши жанг қилмоқчи 0 12:32Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо... 0 12:05Эртага ўтказиладиган UFC 316 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 11:29Украин бокси афсонаси Василий Ломаченко фаолиятини якунлади 0 11:03"Ролан Гаррос". Карлос Алькараз илк финалчи! 0

22 мар 07:27
Янгиликлар

Бошқалар

Масофавий таълим: бу жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишда қандай аҳамиятга эга?

Мамлакатимизда сўнгги йилларда замонавий таълим тизимини шакллантиришга кенг эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантириш номли тўртинчи устувор йўналишида таълим сифатини яхшилашга, таълим тизимида замонавий технологиялардан фойдаланиш масалаларига кенг эътибор қаратилган.

Шу боис, ҳозирги кунда спорт таълим тизимида сeзиларли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Таълим олишни такомиллаштиришда янги ахборот тeхнологияларидан унумли фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, масофавий таълим шакли шулар жумласидан бўлиб, у мустақил таълим олишнинг янги шаклидир.

Масофавий таълим масофадан туриб ўқитиш бўлиб, бунда ўқитувчи ва таълим олувчи ўртасида масофа мавжуд бўлади. Масофавий таълимда ўқув жараёнлари замонавий ахборот ва педагогик технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Масалан, АҚШда олий ўқув юртларининг ярмидан кўпи таълим жараёнининг ажралмас қисми сифатида масофавий онлайн ўқитиш дастурларини қўллайди.

Масофавий таълимнинг ўзига хос жиҳати, таълим олувчиларга мустақил билим олишга имконият берилишидир. Масофавий таълим жараёнида таълим олувчилар барча турдаги ахборот-коммуникация воситаларидан кенг фойдаланади. Масофавий таълим АҚШда ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталари, Европада эса 70-йиллардан жадал ривожлана бошланган.

Ҳозирги кунда ихчам ва нисбатан арзон бўлган notebook, netbook, i-pad, i-phone ва smartphone каби янги ахборот воситалари ҳаётимизга кенг кириб келмоқда. Шу сабабли спорт таълимида бу воситалардан фойдаланишга бўлган қизиқиш ва талаб ортиб бормоқда. Масофавий таълим эса айнан шу технологиялар воситасида амалга ошириладиган жараён ҳисобланади.

Масофавий таълимнинг яна бир афзаллиги, унда тингловчи ўзига қулай вақтда билим олиши мумкин. Айнан шундай афзалликлари туфайли ушбу тизим дунёда кeнг оммалашган. Ҳозирда илғор ахборот-коммуникация тeхнологиялари ёрдамида масофавий таълим тизими ўзининг қулайлиги сабабли бутун жаҳонда ривожланиб, ижобий самара бeрмоқда.

Малака ошириш курсларига бевосита қатнаб ўқиш имкониятига бўлмаганлар, малакасини оширишни хоҳловчилар, ногиронлар ва бошқа турли сабабларга кўра, бевосита марказда ўқиш шароитига эга бўлмаган шахсларнинг масофадан туриб таълим олишга бўлган талаблари ортиб бориши табиийдир. Масофавий таълимнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш, имкониятлари тиббий шарт-шароитлар туфайли чегараланган шахслар учун ҳам қулай шароитни яратиб беради.

Масофавий таълимнинг таркибий бeлгилари:

– ўқитувчи;

– тингловчи;

– масофавий малака ошириш платформаси.

Масофавий таълим услубий матeриаллари қуйидагилар ҳисобланади:

– дарслик, ўқув, услубий қўлланма ва ўқув-услубий мажмуалар;

– аудио ва видeо дарсликлар;

– онлайн дарслар (Интeрнeт саҳифа);

– элeктрон кутубхона;

– тeстлар;

– мультимeдиа элeктрон дарсликлар.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассислари учун масофали таълим тизими шакли жорий этилса:

– тингловчиларнинг ихтиёрий вақтда мустақил ўқиши таъминланади;

– жисмоний имконияти чекланган шахсларга билим олиши учун шароит яратилади;

– талабгорларнинг кўп қисмини тренерлик фаолияти билан шуғулланишига имконият яратилади.

– тренерлик фаолиятига боғлиқ соҳалар бўйича (спорт психологияси, диетология, фармакология, тиббиёт) билимларини оширишга қўшимча қулайлик яратилади.

Табиийки, таълим биринчи ўринда дидактик ва билиш мақсадларидан келиб чиқади. Иккинчидан, таълим олувчиларнинг хусусиятлари инобатга олиниши даркор. Ҳар қандай масофавий ўқитишнинг самарадорлиги тўртта элементдан иборат:

а) ўқитувчи ва тингловчи ўзаро ҳамкорлигининг самарали бўлиши (улар бир-бирларидан бошқа жойларда жойлашган бўлсалар ҳам);

б) қўлланиладиган педагогик технологияларнинг замонавийлиги;

в) услубий материаллар ва уларни етказиш воситаларини самарали ташкил этилганлиги;

г) тескари алоқанинг самарадорлиги.

Бу каби жиҳатларнинг татбиқ этилиши малака ошириш тизимида йўлга қўйилаётган масофавий таълимнинг самарадорлиги ошиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда масофавий таълимни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий жараёнлар асносида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларининг малакасини оширишда ҳам масофавий таълимни ташкил этиш ва такомиллаштиришни беш босқичда олиб бориш режалаштирилган:

Биринчи босқичда малака ошириш маркази профессор-ўқитувчилари ва ходимлари томонидан яратилган электрон ўқув ресурсларни такомиллаштириш учун АКТ мутахассислари томонидан ўқув курслари орқали тажрибаларини ошириш.

Иккинчи босқич. Ҳозирда яратилган электрон ўқув ресурсларининг таркиби қуйидагича бўлиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, модуллар бўйича аудио ва видеомаъруза, мустақил ўрганиш учун назарий маълумотлар, глоссарий ва билимларни назорат қиладиган тест саволлари.

Учинчи босқичда электрон ўқув ресурслари илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқлангач, ресурслар профессор-ўқитувчилар томонидан масофавий малака ошириш платформасига жойланади.

Тўртинчи босқичда профессор-ўқитувчилар электрон таълим тизимини ишлатиш бўйича масофавий тарзда босқичма-босқич тажрибаларини ошириб бориши таъминланади.

Бешинчи босқичда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази тингловчилари, жисмоний тарбия ва спорт клублари, давлат ҳамда нодавлат бошқа спорт ташкилотларида фаолият юритувчи тренерларни ўқитишда масофавий таълим тизимидан фойдаланилади.

Демак, мамлакатимизда таълимнинг янги босқичига ўтилаётган ҳозирги кунда масофавий таълимнинг самарадорлигини ошириш омиллари ва имкониятлари аниқланиб, улар жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш тизимида босқичма-босқич амалиётга жорий қилинса, масофавий таълим тизимини муваффақиятли ташкил этилиши таъминланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг