UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Илия Топурия икки йилга "ўйиндан ташқари ҳолатда" қолиши мумкин" - UFC жангчиси 0 15:25Баҳодир Жалолов 2026 йилга катта мақсад қўйди (ВИДЕО) 0 15:04Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси! (ФОТО) 0 14:43Кристиан Медина камарининг илк ҳимояси ўз ватанида ўтказади 0 14:22Кайла Харрисон Аманда Нуньесни "оромгоҳи"га қайтаришга ваъда берди 0 14:01Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби маълум 0 13:40Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да! (ФОТО) 0 13:19Жейк Пол номаълум муддатга четлатиш олди 0 12:58WTA рейтинги. Иккинчи ракеткамиз ўзгарди. Вице-чемпионлигини ҳимоя қила олмаган теннисчимиз 349 очко йўқотди 0 12:37Абдуллаев, Мадримов, Гэтжи ва бошқалар иштирокида ўтадиган январь ойидаги бокс ва ММА турнирлари рўйхати билан танишинг 0 12:16Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин 0 11:55Исроил Мадримов бўлажак жанги олдидан АҚШга етиб борди (ФОТО) 0 11:34Таътил тугади, олдинда масъулиятли мавсум. Дзюдочиларимиз илк хориж йиғинига йўл олишди 0 11:13Собиқ чемпион Жек Делла Маддалена кейинги жангини Шавкат Раҳмоновга қарши ўтказиш ниятида 0 10:52Sofascore. Ҳусанов кечаги ўйини учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

21 ноя 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол Жошуа билан жанг ҳақида: "Мен қўрқаман, чунки шернинг инига кираман"

Америкалик таниқли блогер-боксчи Жейк Пол британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа билан жанг унинг фаолиятидаги энг жиддий синов бўлишини айтмоқда.

Шу билан бирга таниқли блогер-боксчи 19 декабрь куни яккакурашлар оламини ларзага келтира олишига шубҳа қилмайди.

"Менга ҳақиқий боксчи билан жанг қилиш кераклигини айтишди. Менинг гавдамга тенг рақиб билан уришишим кераклигини гапиришди. Жаҳон чемпиони билан жанг қилиш кераклигини айтишди. Сиз мендан катта ном билан муштлашишимни хоҳладингиз. Икки баробар каттароғи-чи? У Жервонт Дэвисдан деярли икки баравар катта.

Супероғир вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони. Олимпиада чемпиони. У Олимпиада олтин медалини қўлга киритганида, мен ўрта мактабда ижтимоий тармоқлар учун видеолар суратга олардим. Эй Жей нокаутчи Жей, унинг жанглари сониялар ичида тугайди. Ёлғон гапирмайман, мен бироз қўрқяпман. Дўстларим ва оилам бу жангга рози бўлганимга ишонишмади.

Шубҳаланманг, бу менинг фаолиятимдаги энг катта жанг. Мен шернинг инига кираман. Мен ҳеч ким қилмаган ишни қиляпман. Мен Жейк Жозеф Пол Энтони Жошуани 19 декабрь, жума куни Netflix’да жонли эфирда нокаут қиламан, ураман ва шарманда қиламан", - деди 27 ёшли америкалик.

Майамида бўлиб ўтадиган бокс оқшомининг асосий жанги саккиз раунддан иборат бўлиб, профессионал мақомда ўтказилади. Жанг натижаси боксчиларнинг расмий рекордига киради. Шу билан бирга, британиялик оғир вазнли боксчи деярли ўн карра фаворит сифатида рингга кўтарилади, Жошуа ва Полнинг гонорари эса норасмий маълумотларга кўра, мос равишда 65 ва 92 миллион долларни ташкил қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг