UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

14 авг 12:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди

UFC чемпиони Ислам Махачев чемпионликка даъвогар Йен Мачадо Гэррини яхши жангчи деб атаган бўлса-да, аммо якшанба тонгидаги ҳимоя жангини ўз фаолиятидаги энг катта синов деб ҳисобламайди.

"Бу фаолиятимдаги энг катта синов эмас, — деди Махачев журналистларга. — У шунчаки яхши жангчи. Унинг маҳорати юқори, лекин ҳамма менинг услубимни билади, кўрамиз, у бунга қанчалик тайёр экан. Бу яхши жанг бўлади. Унинг тейкдаунлардан ҳимояси яхши эканини кўрдим. Менда уни осон мағлуб этишнинг калитлари бор".

Гэррининг ғалаба қозониш имкониятлари унинг стойкадаги (тик турган ҳолдаги) ҳаракати, антропометрияси ва зарба бериш техникаси билан боғлиқ. Бироқ чемпион ҳар қандай сценарийга тайёр, гарчи кураш орқали ғалабага эришиш осонроқ бўлишини тушуниб турса ҳам.

"Албатта, мен уни стойкада ҳам енга оламан. Волкановски ва Дастин Порьега қарши жангларимга қаранг. Мен исталган одам билан зарбалар алмашишим мумкин, — деди Махачев. — Лекин зарбалар алмашган жангларим энг оғири бўлиб чиққан. Агар кураш иш бермаса, мен исталган рақиб билан зарбалар алмаша оламан. Аммо агар осон ғалаба қозонишни истасам, уларни йиқитиб, жангни муддатидан аввал якунлашим керак".

Шунингдек, Махачев Гэррининг "унинг олдинги рақиблари россиялик жангчининг рақибларидан кучлироқ бўлган" деган гапларига эътибор бермади.

"У барча жангларини бир хил ўтказади. Шунчаки чекинади ва очколар эвазига ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. У охирги марта қачон муддатидан аввал ғалаба қозонганини эслай олмайман, — деб таъкидлади Махачев. — У кучли рақибларга шунчаки ютқазади. Худди Шавкат Раҳмонов билан тўқнашганидаги каби. Ҳаммаси шу".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг