UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

10 сен 12:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади"

Ислам Махачев Усман Нурмагомедовнинг UFC билан шартнома имзолаш имкониятларини юқори баҳолайди ва жамоадоши ташкилотдаги иккинчи жангидаёқ енгил вазн тоифасида чемпионлик камари учун даъвогар бўла олишига ишонади.

"Юз фоиз кафолат бера олмайман, лекин тўқсон фоиз ишончим комилки – ҳа! Усман аллақачон ўсиб улғайди, ҳатто ўз даражасидан ҳам ошиб кетди, PFL`даги реванш жангларини томоша қилиш эса кўпчиликка қизиқ эмас. Ҳозирги вақтда энг тўғри йўл – UFC`га ўтиш ва дивизиондаги шунча хавфли йигитлар орасида дунёдаги энг яхшиси эканлигини исботлашдир.

Ўйлайманки, Усман кучли ўнликдан рақиб олади ва агар ўзини жуда яхши кўрсатса, кейинги жангида чемпионлик учун курашиши мумкин. Ҳозирги вақтда бу вазн тоифасида даъвогарлик жанги белгиланган – Царукян ва Руффи тўқнашуви. Улардан ким ғолиб чиқса, камар учун жанг қилади, Усман эса дебютида ишончли ғалаба қозонса, навбатдаги даъвогарга айланиши мумкин", – деди UFC чемпиони "Матч ТВ"га берган интервьюсида.

Жорий йилнинг июнь ойида енгил вазн тоифасида PFL чемпиони бўлган мағлубиятсиз Усман Нурмагомедов ташкилот билан амалдаги шартномаси доирасидаги сўнгги жангини ўтказиб, америкалик Арчи Колганни нокаутга учратди ва эркин агентга айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг