02 дек 16:16
Янгиликлар
Майк Тайсон Чеченистонда Рамзан Қодиров билан учрашди + ВИДЕО
Супероғирвазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Чеченистон Республикасига ташриф буюрди.
Спортчи у ерда Республика раҳбари Рамзан Қодиров билан ҳам учрашди.
"Афсонавий Майк Тайсонга доим қойил қолиб келганман. Биз у билан 2005 йилнинг сентябрь ойида танишгандик. Ўшанда ҳам Майк Чеченистонга келганди. Бирга Гудермес стадионида ёшлар билан учрашгандик. Ўша вақтда мен Майк Тайсоннинг жангларини кўриб, боксни севиб қолганимни айтгандим", - дея хабар қолдирди Рамзан Қодиров Инстаграмдаги саҳифасида.
Ҳавола :
Манба : instagram.com/kadyrov_95/
Фикрлар