14 мар 13:38
Янгиликлар
Теннис

Медведев Марселда биринчи финалчи
Дунёнинг учинчи ракеткаси Даниил Медведев Франциянинг Марсель шаҳрида ўтказилаётган теннис турнирининг финалига йўл олди.
Россиялик теннисчи 58 дақиқа давом этган ярим финал учрашувида австралиялик Мэттью Эбденни таслим этди. Яшил қитъа вакили ҳисоб 6/4, 3/0 кўринишида Медведев фойдасига ҳал бўлиб турган бир паллада курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Ярим финалда 25 ёшли Медведев 6 та, 33 яшар Эбден эса 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк расмий учрашуви эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар