UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0

07 апр 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Эркебулан Токтар жангни сотгани ҳақидаги гап-cўзларга жавоб қайтарди

Қозоғистонлик ММА жангчиси Эркебулан Токтар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қирғизистонлик Марсель Нурланбек Уулига қарши жангни атайлаб ютқазганликдаги айбловларга жавоб қайтарди.

«Азиз дўстлар! Кеча мен дам олишга келганим ҳақида видео жойладим, хонани кўрсатдим... Шу видеога ёзилган изоҳларни ўқисам, "сен ютуғингни букмекерга сотиб, шу пулга дам оляпсан", "сен ўз шаънингни сотдинг", "шармандасан", "сен 400 миллион олдинг" деган гаплар ёзилган. Қаердандир 400 миллион деган рақам пайдо бўлибди ва ижтимоий тармоқларда шу гаплар тарқаляпти. Шунинг учун барчасини тушунтириш учун бу видеони ёзаяпман.

Келинглар, буни ёзаётганлар, бироз мантиқ билан ўйлайлик. Бизга ҳеч ким миллионлаб пул тикмайди. Биз "Реал Мадрид", ПСЖ ёки Конор Макгрегор эмасмиз — бутун дунё пул тикадиган даражадаги юлдузлар эмасмиз. Бизга оддий қизиқиш учун кўпи билан 5 ёки 10 минг тенге тикилaди. Буни ёзаётганлар, эҳтимол, ўзлари ҳам 1-2 минг тенгедан тиккан бўлиши мумкин. Ҳатто 10 минг киши 2 минг тенгеден тикса ҳам — бу жами 20 миллион тенге бўлади.

Хўш, мен жангни атайлаб ютқазишга рози бўлишим учун улар менга қанча тўлаши керак? Ҳар қандай инсон рози бўлиши мумкин бўлган сумма бор, лекин у сумма жуда ҳам улкан бўлиши керак», — деди жангчи.

Токтар ва Марсель ўртасидаги бокс қоидалари бўйича, ММА қўлқопларидаги жанг 27 март куни Арманистоннинг Ереван шаҳрида Hype FC турнири доирасида бўлиб ўтди. Қозоғистонлик Токтар еттита ғалабали серия билан фаворит ҳисоблансада, уч раунд якунларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан қирғизистонлик Марселга ютқазди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг