UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Аёллар кураши бўйича жаҳон чемпионатига қуръа ташланди 0 12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0

02 апр 19:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Мен қишлоқданман, уришишни яхши кўраман». UFCнинг энг ёрқин жангчиси ҳақида

Жастин Гэтжи. Бу номни эслаб қолинг. Шундай жангчилар учун ҳам сиз ММАни яхши кўрасиз.

Жастин Гэтжи 30 ёшда, ММАда 2011 йилда дебют қилган. Йигирмата жангда ғалаба қозонган, иккитасида мағлуб бўлган. Фаолиятидаги энг ёрқин жангни шу йили UFC ESPN2 турнирида ўтказди. Жастин Гэтжи ҳамда Эдсон Барбоза ўртасидаги жанг UFCнинг барча мухлисларига ёқди. Қаҳрамонимиз жангнинг биринчи раундида ўнг ҳук зарбаси билан рақибини нокаут қилди. Жанг якунлангандан сўнг матбуот анжуманида Жастин енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовни октагонга чорлади. "Чемпион бўлишни хоҳлайман.Чемпионлик жангига чиқмоқчиман. Мен Хабиб учун ҳақиқий ҳавфман”, - деди Жастин Гэтжи.

"Нимага сиз бунчалик ишонч билан фикр билдиряпсиз?" деб берилган саволга, "Мен тейкдаундан қочишни яхши биламан, жуда тезкорман. Хабиб мендакалар билан ҳали жанг қилмаган” деб жавоб қайтарди. 

Гэтжи UFCга 2017 йилда келди, UFCга қадар у PFL мусобақаларида иштирок этар ва у ерда чемпион ҳисобланарди. Жастиннинг дебют жангидаги рақиби тажрибали, олти йилдан бери UFCда иштирок этаётган Майкл Жонсон бўлди. Икки жангчи ҳам даҳшатли жанг ташкил қилиб беришди. Гэтжи рақибини иккинчи раундда тирсак зарбаси билан нокаут қилди. Гэтжи бу жанги учун иккита бонус олди (ҳар бир бонус 50 минг доллар). Шунингдек, бу жанг Sherdog, Bloody Elbow va MMAJunkie ташкилотлар томонидан йил жанги деб эълон қилинди. 

Ғалабадан сўнг Жастин Гэтжи иккита жангда мағлуб бўлди. Дастлаб 2017 йилнинг декабрь ойида Эдди Альварес томонидан нокаутга учратилди. 2018 йилнинг апрел ойида Дастин Порьега имкониятни бой беради. Аммо, ҳар икки баҳс ҳам UFC 218 ва UFC ON Fox турнирларининг энг яхши жанги деб эълон қилинган. Гэтжининг уришиш усули оддий, рақибини бутунлай уради ёки ўзи шундай бўлади. 

2018 йил августида Жастин Жеймс Викка қарши октагонга чиқди. Жеймс Вик машҳур жангчи эмас, лекин Гэтжига қадар UFCда кетма-кет тўртта жангда ғалаба қозонганди. Гэтжи рақибини дастлабки раунднинг иккичи дақиқасидаёқ кучли зарбалари билан нокаут қилди. Шубҳасиз, бу жанг учун ҳам оқшомнинг энг ёрқин ғалабаси учун бонусни олди. Шунингдек, Гэтжи Барбоса билан бўлган жанг учун ҳам бонуслар олди. Ҳисобларга қарасак, Гэтжи UFCда олтита жанг ўтказиб, уларнинг бештасида оқшом жанги бонусларни олган.

«Агар сиз менинг жангимга бормасангиз, бутун умрга пушаймон бўласиз», - деб таъкидлади Барбоса устидан қозонилган ғалабадан сўнг.

Ҳозирги вақтда Жастин Гэтжи UFCда энг ёрқин жангчи. Шундай жангчилар учун ҳам мухлислар ММАни ёқтиришади, шундай жангчилар учун ҳам ММАни энг қонли спорт тури сифатида кўришади.

Жастин Гэтжи Саффорд шаҳарчасида, Аризона штатида туғилган. Тўрт ёшлигидан эркин кураш билан шуғулланган.

«Мен қишлоқданман, уришишни яхши кўраман»,-деган Гэтжи. 2010 йилда NSAAда еттинчи ўрини эгаллайди, бундан бир умр фахрланишини таъкидлаган. Жастин кураш усуллари билан катта бўлган, лекин ММАга келгандан сўнг унинг асосий қуроли кучли зарбалар бўлди. Жастин тейкдаундан қочиш бўйича UFCда рекордчи ҳисобланади. Бунга сабаб сифатида Гэтжига рақиблик қилган жангчиларнинг асосий уришиш усуллари туриб жанг қилиш бўлди. 

Гэтжи тезроқ Хабиб билан жанг қилишни истамоқда. Лекин, Нурмагомедовнинг кейинги жанги у билан бўлмаслиги аниқ. Жастин Гэтжи учун ҳозирда энг қизиқарли жанг Конор Макгрегор билан бўлади. Чунки ҳар икки жангчи ҳам уришишни яхши кўради.

Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 апр 09:42:42
Sher8989
энг кизик жанг Сонор vs Гэтжи булса ажабмас...
   
02 апр 20:08:55
JasurBeK
Jastinni janglarini ko'rish maroqli . Muhlislarbop ochiq jang qiladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг