UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

27 фев 10:18
Янгиликлар

Футбол

Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган

Теглар :  Лионель Месси
"Интер Майами"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятининг илк босқичида спорт фуқаролигини ўзгартириб, Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлганини маълум қилди.

Аргентиналик футболчининг сўзларига кўра, Испания футбол федерацияси вакиллари уни бу таклифни қабул қилишга кўндиришга уринган.

"Маълум бир пайтда Испания терма жамоаси мен билан боғланди. Улар мени фикримдан қайтаришга ҳаракат қилишди. Мен аргентиналикман, лекин Барселонага жуда ёш пайтимда келганман. Испания учун ўйнаш имконияти бор эди, аммо мен ҳар доим Аргентина шарафини ҳимоя қилишни истаганман", – деди Месси.

Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йил 17 август куни Венгрияга қарши ўйинда дебют қилган. Ўшанда у 64-дақиқада майдонга тушган, аммо бир дақиқадан кейин қўпол ўйин учун майдондан четлатилган.

Мураккаб стартга қарамай, Месси миллий жамоа сафида 196 ўйин ўтказиб, 115 та гол урган. Терма жамоа таркибида у икки марта Америка Кубогини қўлга киритган, шунингдек, 2022 йилда жаҳон чемпионига айланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг