UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0

15 окт 09:30
Янгиликлар

Футбол

Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди

"Интер Майами" ўз майдонида "Нью-Йорк Сити"ни қабул қилган MLS ўйини якунланди.

Учрашув Майамидаги "Ну Стэдиум" стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан тугади.

Ғолиблар таркибида аргентиналик ҳужумчи Херман Бертераме ва унинг ватандоши, ярим ҳимоячи Родриго Де Пауль гол уришди. Жамоанинг юлдуз форвардлари Луис Суарес ва Лионель Месси учрашувни голли узатмалар билан якунлашди. Қайд этиш жоизки, учрашувнинг 90+7-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Николас Фернандес 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошира олмади.

Шу тариқа, "Интер Майами" MLS'даги қаторасига иккинчи ғалабасини қўлга киритди. "Нью-Йорк Сити" эса ўз навбатида кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва тўрт учрашувдан бери ғалаба нималигини билмаяпти. MLS'нинг навбатдаги ўйинида "Интер Майами" 18 октябрь куни сафарда "Атланта Юнайтед" билан куч синашади, "Нью-Йорк Сити" эса шу куни ўз майдонида "Лос-Анджелес"ни қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг