UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0

04 дек 09:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мигель Котто: “Ўзимни оқламайман, Али ғалаба қозонди”

Теглар :  БоксКоттоАли
Пуэрторикалик машҳур боксчи Мигель Анхель Котто профессионал боксдаги фаолиятини мағлубият билан якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони кеча Нью-Йоркда америкалик Садам Алига қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига кўра рақибига ютқазиб қўйганди.  

“Мен ўз иштирокимдан қониқиш ҳосил қилдим. Еттинчи раундда жароҳат олдим, бу эса ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Садам бу жангда ғалаба қозонди. Бу борада ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳаммага барчаси учун раҳмат. Энди оилам даврасига қайтаман”, – деди Котто.


Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Мигель Котто ўзининг чемпионлик камарини ҳамюртимиз Сидней-2000 Олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаевдан ҳимоя қилганди. Нью-Йоркдаги афсонавий “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ўтган ўша жанг тўққизинчи раундда тўхтатилган эди. Ҳамюртимизнинг кўзида “гематома” юзага келгани боис Котто техник ғалабага эришганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг