01 июл 18:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Миллер уч йилга боксдан четлатилиши мумкин
Жаррелл Миллернинг промоутери Эдди Хирннинг фикрича, боксчи допинг учун қаттиқроқ жазоланиши мумкин.
"Гап шундаки, Миллер айни пайтда Невада қўмитасининг лицензиясига эга. У Жошуа билан жангга тайёргарлик кўрганида, лицензия учун ариза берганди. Энди у Невадада боксдан вақтинчалик четлатилиши мумкин. Хаттоки уч йилга", - деди Хирн.
Қайд этиш лозимки, агар Миллер четлатиладиган бўлса, АҚШнинг хеч қайси штатида янги лицензия ололмайди.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар