UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0

02 окт 16:44
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Миллий олимпия қўмитасида ўсмирларимизни Олимпия ўйинларига кузатиш маросими ўтказилди

Хабарингиз бор, 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси таркибида 37 нафар ёшларимиз спортнинг 16 тури бўйича баҳсларда иштирок этади.

Бугун, 2 октябрь куни Миллий олимпия қўмитаси биносида ўсмирлар Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизни расмий кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Ахматджанов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар иштирок этишди.

Тадбир давомида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизга омад тилади.

«Яқиндагина Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашган спортчиларимизни катта тантаналар билан кутиб олгандик. Энди эса навбат сизга келди. Ўсмирлар Олимпия ўйинлари спортчи ва мураббийлар учун ўз имкониятини намойиш этиб, Токио 2020 Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш учун ажойиб имкониятдир. Аввалги Олимпия ўйинларида ўсмирларимиз 10 та медаль қўлга киритишганди. Сизлар ушбу натижани яхшилашнинг уддасидан чиқа оласизлар. Яқинлашиб келаётган мусобақада спортчиларимизга муваффақиятлар тилаймиз. Умид қиламизки, сизларни медаллар шодаси ва янги рекордлар билан кутиб оламиз», – деди Бош вазир ўринбосари.

Сўнгра, Азиз Абдуҳакимов III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида делегациямиз байроқдори вазифасини бажарадиган эркин курашчимиз Муҳаммадрасул Раҳимовга давлатимиз байроғини топширди.

Делегациямизнинг асосий қисми 4 октябрь куни тунда пойтахтимиздан Буэнос-Айресга жўнаб кетади.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган спортчиларимизга омад ва муваффакиятлар тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг