UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

26 авг 09:26
Янгиликлар

Тадбирлар

“Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида тадбир ўтказилди

Пойтахтимиздаги истироҳат боғлари ва спорт майдонларида “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида оммавий спорт тадбирлари ўтказилди.

Ушбу оммавий спорт тадбири дастлаб пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган 1-сонли БЎСМ ўйингоҳида ташкил этилди. 

Шундан сўнг кечки дастур Чилонзор туманидаги “Ғафур Ғулом” ва Яшнобод туманидаги “Дўстлик” истироҳат боғларида давом этди. Миллий олимпия қўмитаси ҳамда шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу тадбирдаги барча мусобақалар миллий ўйинларимиз бўйича ўтказилди. 

Бундан мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш қаторида тобора йўқолиб бораётган миллий ўйинларимизни ёшларимизга ҳам етказиш, уларнинг бўш вақтларини мана шундай ҳаракатли ўйинлар билан ўтишини таъминлаш бўлади. Таъкидлаш жоиз, бу тадбирнинг ўтишида Ўзбек жанг санъати федерацияси фаол иштирок этди.

Беллашувлар давомида исталган одам ўзини “арқон тортиш”, “беш тош”, “от минди”, “ким олади”, “чиллак”, “ошиқ” каби бир қатор ўйинларда ўзини синаб кўрди. Юқори натижа қайд этган иштирокчилар табиийки ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Тадбир якуни куй-қўшиқ ва ўйин-кулгуга уланиб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг