UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди 0 09:17Топурия рафиқаси билан сулҳ тузди, у октагонга қайтишга тайёрланмоқда 0 08:56Расман: 2029 йилги қишки Осиё ўйинлари мезбонлиги Қозоғистонга берилди 0 08:30Яна бир UFC жангчиси Mangu 1 турнирига ташриф буюради 0 19:15Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?" 0 18:52Флойд Мэйвезерда суд иши: Боксчи ўзини 340 миллион долларга алданган деб ҳисобламоқда 0 18:27Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида қитъа ва жаҳон рекордини янгилашди 0 18:02"Мен Махачев ёки Чимаев билан жангларда ўзимни ғолиб сифатида кўряпман" - Диаз 0 17:39"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиола борасида жиддий хавотирда 0 17:17"Икки маст эркак уришгандек кўринди". Нурмагомедов Пимблетт ва Гэтжи жанги ҳақида гапирди 0 16:52Чендлер Топурия ва Гэтжи ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 16:30Иман Хелиф тан олди 0 16:03Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди 0 15:39Маҳмуд Мурадов Наврўз куни чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 15:18Чарльз Оливейра Макс Холлоуэй билан жангда ғалаба қозонишнинг асосий омилини айтди 0

25 авг 17:25
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Мираброр Усмонов футзалчиларимиз билан учрашди

Бугун ЎФФ президенти Мираброр Усмонов жаҳон чемпионатига йўл олаётган футзалчиларимиз билан учрашув ўтказди.

Йиғилиш давомида терма жамоамиз бош мураббийи, бир қанча етакчи футболчилар сўзга чиқишди. Шундан сўнг федерация президенти сўзга чиқди:

“Албатта, ҳар бир одамнинг ўзига яраша режалари, нияти бўлади. Уларни рўёбга чиқиши учун қўлдан келганича ҳаракат қилади. Футзал юртимизга кириб келганига анча вақт бўлди. Бу орада спортнинг ушбу турини ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. Юртимизда мини-футбол майдонлари жуда кўп. Ҳаттоки тунгача ёшларимиз спортнинг ушбу тури билан шуғулланмоқдалар.

Сизлар Ўзбекистон спортчиларисиз. Юртимизни дунёга танитяпсизлар. Мамлакатимизда кўплаб мусобақалар ўтказилмоқда. Бу катта ютуқ. Аммо, агар юракдан Ватан учун ўйнаш иштиёқи, истаги бўлмаса буларнинг фойдаси йўқ. Ўша ердаги футзалчиларнинг барчаси ҳудди сизлардек инсон. Ортиқ жойи йўқ. Сизларга ҳам ҳудди улардек, керак бўлса, улардан ортиқ шароит яратиб берилган. Истагим, Мундиалга борганда Ўзбекистонни футзал орқали дунёга танитинг”, - дейди Мираброр Усмонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг