UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

26 май 07:44
Янгиликлар

Футбол

Миржалол Қосимов: "Футболчилар умуман мукофот пулларини олишгани йўқ"

Суперлиганинг 13-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Жамоа мен хоҳлаган ўйинни иккинчи бўлимда намойиш этди. Биринчи таймда эса ўйинимиз чиқмади. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтира олдик. Аммо натижани яхшилай олмадик. Ҳали чемпионат узун. Ўйлайманки, иккинчи бўлимдаги ўйинимизни қолган баҳсларда давом эттирамиз.

Футболчиларга бугун стадионга кўплаб мухлислар келишини таъкидлаб, футболдан роҳатланиб ўйнашни уқтиргандим. Нега биринчи бўлимда кам ўрнимдан турдим? Кайфиятим йўқ эди? Йўқ, шунчаки оғиз очишни кутиб тургандим. Шу боисдан ҳам ўйин давомида мени туришга мажбур қилмасликни футболчилардан сўрагандим. Аммо барибир кейинчалик ўрнимдан туришга мажбур бўлдим. Лекин буни бугунги ўйинга умуман алоқаси йўқ. Тўғри, жамоадаги футболчилар орасида рузадорлар бор. Нафақат футболчилар, балки мураббий ва клуб ходимлари ҳам барча қатори рўзадор.

Мукофот пуллари? Жамоамизда мукофот пуллари бекор қилингани ҳақидаги хабар қаердан пайдо бўлганини билмайман. Аммо, футболчилар ҳали умуман мукофот пулларини олишгани йўқ. Майли, сабр қиламиз. Сабрнинг таги роҳат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг