18 дек 08:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мишель Соро Исроил Мадримовга қарши жангдан сўнг нималар деди? + ФОТО
Франциялик боксчи Мишель Соро Исроил Мадримовга қарши ўтказилган жангдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Афсуски, икки йиллик танаффусдан сўнг ўзимга ўхшамадим. Аммо жисмоний томонлама ўзимни яхши ҳис қилдим. Ҳакам хато қилди. Раунд якунланганини билгандим ва бироз хотиржамликка берилгандим. Бонгдан кейин зарбалар сериясини қабул қилдим.
Промоутерим ушбу қарор юзасидан шикоят қилади. Реванш ўтказиш лозим. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат", - дея Исроил Мадримов билан бирга тушган суратини Инстаграмга жойлаштирди Мишель Соро.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар