UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

27 ноя 09:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

ММА жангчиси Мурод Хонтўраев яна пичоқланди

Теглар :  Хонтўраев
26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент» савдо маркази (собиқ «Туркуаз») ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилган.

Айни вақтда спортчи Тошкент шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига жойлаштирилган. Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбанинг тасдиқлашича, ушбу ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилиши устидан прокуратура назорати ўрнатилган.

Мурод Хонтўраев 21 июнига ўтар кечаси Юнусободдаги тунги клубда рўй берган можаро иштирокчиси бўлган, у кўкрак қисмига пичоқ билан берилган зарбадан жароҳат олганди. Кейинроқ шифохонадан милицияга сўроқ бериш учун олиб кетилган, суд ҳукми билан қамоққа олинганди.

Суд уни Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а» банди («такроран ёки хавфли рецидивист томонидан безорилик содир этилиши») бўйича айбдор деб топган («Осиё айиғи» лақаби билан машҳур Мурод Хонтўраев илгари ҳам судланган).

Аввалига унга 3 йиллик қамоқ жазоси хавф солаётганди. 12 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида Мурод Хонтўраевга жарима тарзидаги жазони қўллади. Спортчи энг кам иш ҳақининг 94 баравари миқдорида жарима (16 190 560 сўм) тўлаб, озодликка чиқди.

Маълумот учун, Мурод Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкентдаги Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети филиали учинчи курс талабаси ҳам ҳисобланади. Оилали ва икки нафар фарзанди ҳам бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг