UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

12 июл 20:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

MMA оламининг Макгрегор - Холлоуэй жангига муносабати: "Конор Конорни мағлуб этди"

Аралаш яккакураш оламининг таниқли вакиллари Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй ўртасида ўтказилган 69 сониялик жанг ҳақида турли фикрларни билдиришди.

Ислам Махачев: "Конор Конорни калтаклади. Максни табриклайман".

Championship Rounds: "UFC 329 турнири трансляцияси пайтида эълон қилинганидек, Конор Макгрегор ўнг тиззасидан ички жароҳат олган. Шу билан бирга, Дастин Порье билан жангда у чап оёғини синдирганди".

Андреас Хейл: "Макгрегор жангнинг дастлабки сонияларида оёғини жароҳатлаб олди ва ҳаммаси шу билан якунланди. Нақадар ажойиб".

Нолан Кинг: "Жанг тўхтатилди. Макгрегор мусобақанинг биринчи дақиқасидаёқ оёғидан жароҳат олди".

Гильберт Бернс: "Бу бемаънилик!"

Белал Муҳаммад: "Ҳаммаси сакраб тепганим учунми? Биринчи жангда ҳам олдинги хочсимон бойламни узиб юбормаганмиди? Майкл Чендлер бу жангни лаънатлади".

Рафаэль Дос Аньос: "Яна ўша оёғидаги жимжилоқми? Ҳазилни қўя турайлик - Конорга ҳақиқатан ҳам ачиняпман. Бу жанг бундай тугамаслиги керак эди".

Алан Жобэн: "Бу аниқ жанг режасининг бир қисми эмас эди".

Содиқ Юсуфф: "Конорга ачинаман"

Кевин Ли: "Макс ҳеч нарса қилишга ҳам улгурмади. Конор жанг бошланганидан икки сония ўтиб сакраб, тиззасини синдириб олдими? Ҳақиқий жангдаги тезлик машғулотлардагига умуман ўхшамайди. Эҳтимол, Макс MMA тарихидаги энг осон оқшомни ўтказди: катта гонорар, оғир вазн йўқотишларсиз, бирорта ҳам зарба беришга тўғри келмади - ва шу билан бирга активда ғалаба қозонди!"

Али Абдел-Азиз: "Ҳукумат тергов ўтказиши керак".

Fight Ghost: "Жо Роган ва бутун шарҳловчилар жамоаси бу жароҳатни ҳаддан ташқари таҳлил қилиш ва оқлашга уриниши кулгили эшитилди. Макгрегор йиллар давомида ўз танасини таҳқирлаб келди. У 80 ёшли одамдек ҳаракат қилади. Бу тасодиф эмас".

Бо Никал: "Қизиқ, Конорга ачинаман"

Диана Белбита: "Бугун Макс учун ҳамма нарса жуда осон бўлиб чиқди. Конор ўзига ютқазди".

Мэтт Браун: "Конор энди ҳеч қачон жанг қилмайди, деб айтгандим-ку!"

Лерон Мёрфи: "Бу жуда ачинарли. Жангнинг дастлабки беш сониясидаёқ тиззанинг олдинги хочсимон бойлами узилганга ўхшайди".

Жамал Хилл: "Қойил! Жуда омадсиз ва жуда ачинарли!"

Кори Андерсон: "Ҳозир ким кўпроқ ғазабланган - Дана Уайтми ёки Конор мухлисларими?"

Дерек Брансон: "Бундай бўлиши мумкин эмас. Бир дақиқадан камроқ вақт ичида 30 миллион ишлаб топиш - бу шунчаки ақлдан озган орзу!"

Майк Дэвис: "Макс Холлоуэйнинг аураси Конорнинг олдинги хочсимон бойламини йиртиб ташлади".

Кенни Флориан: "Амалда ҳам шундай бўлди. Конор Макгрегорнинг биринчи зарбаси сакраб туриб тепиш бўлди. Ерга тушаётганда унинг таянч оёғи дош беролмади. Жанг тугади. MMA ҳамон дунёдаги энг шафқатсиз спорт тури бўлиб қолмоқда".

Пауло Коста: "Темир болдир ва темир пайлар ҳали қайтиб келади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг