UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

20 сен 12:28
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Лозаннада нуфузли МЕМОS дастурида иштирок этди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов 9-19 сентябрь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бошланган МЕМОS дастурида қатнашди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов 9-19 сентябрь кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бошланган МЕМОS дастурида қатнашди.

МЕМОS дастури (Executive Masters in Sports Organisations Management, спорт менежментида магистрлик даражасини берувчи таълим) Халқаро олимпия қўмитасининг Олимпия бирдамлиги ташаббуси билан ташкил этилган.

МЕМОS дастури дарслари бир йилга мўлжалланган бўлиб, тўртта модулдан ташкил топган. Биринчи модуль Лозаннада (Швейцария) ташкил этилди. Унда Ўзбекистон вакили сифатида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этди. Дастурда умумий ҳисобда жаҳоннинг 35 мамлакатидан турли спорт ташкилотлари вакиллари қатнашишди.


Ушбу дастурнинг асосий мақсади - халқаро ва миллий спорт ташкилотларида фаолият олиб бораётган раҳбарлар, менежерларга бошқарув давомида кўмак беришдир. Якуний тўртинчи модулда МЕМОS иштирокчисининг лойиҳа ҳимояси ва тақдимоти ўтказилади. Мазкур дастур спорт соҳаси вакилларининг ўзаро тажриба алмашишлари ва мулоқот қилишлари учун ҳақиқий ахборот майдони сифатида ҳам хизмат қилади. Сафар давомида Халқаро олимпия қўмитаси Олимпия бирдамлиги вакиллари билан учрашув ҳам ташкил этилди.

Навбатдаги модуль 2019 йилнинг 20 - 30 январь кунлари Оттава (Канада) шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг