UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0

12 авг 17:01
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Хитойда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳамкорлари билан учрашди

Теглар :  Жасур Матчанов
Ўзбекистон спорт делегацияси XVIII Осиё ўйинлари давомида Хитойнинг «QIERTE Co. Ltd» компанияси томонидан тақдим этилган "PRES-JOG" бренди остидаги спорт экипировкаларидан фойдаланади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси илк маротаба Осиё ўйинлари учун спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компания билан ҳомийлик асосида келишувга эришди. Одатда бундай шартномалар Олимпия ўйинлари учун имзоланарди. Бу сафар эса қитъамизнинг тўрт йилликдаги энг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш, ўз брендини мамлакатимиз спорт делегацияси орқали реклама қилиш истагида бўлган хорижий компаниялар етарлича топилди. Узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг айнан Хитойнинг "PRES-JOG" бренди танланди. Бунда ҳар томонлама қулайлик, дизайн, мусобақа ўтказиладиган жой иқлими ва бошқа масалалар ҳам ҳисобга олинди. Қайд этиб ўтиш лозимки, компания томонидан саккизта спорт тури бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар учун махсус спорт кийимлари ҳам тайёрлаб берилди.

Куни кеча Хитойда мазкур ҳамкорлик юзасидан "PRES-JOG" брендининг тақдимоти ўтказилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан Бош котиб Жасур Матчанов иштирок этди. Тадбир давомида икки томонлама ҳамкорликнинг келажак учун режалари, кейинги мусобақаларга ҳам ҳомийлик масалалари, ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳам келишувга эришиш, навбатдаги лойиҳаларнинг янада мукаммал кўринишга келиши бўйича фикрлар билдирилди. Ушбу ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи доирасида Тошкентда ҳам ана шундай тақдимот маросими ташкил қилиш режалаштирилди.

Катта тадбирда 3000 нафардан зиёд меҳмон қатнашди. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси либослари тақдимотидан ташқари мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган бошқа либослар ҳам намойиш этилди.

Маълумот учун, "PRES-JOG" янги бренд ҳисобланади ва шу йил баҳорда АҚШдаги машҳур "Times Square"да ўз тақдимотини ўтказди. Компания Европа ва Осиё бозорига кириб келмоқда. Тез орада мазкур қитъалар бўйлаб тур уюштиради ва сентябрь ойида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг