UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

08 авг 19:37
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ президенти ЖЧга тайёргарлик кўраётган дзюдочилар билан учрашди ФОТО

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган дзюдо бўйича мамлакатимиз терма жамоаси машғулотида бўлди.

Хабарингиз бор, 25-31 август кунлари Токио шаҳрида келаси йили ушбу мамлакатда ўтказилувчи Олимпия ўйинларига энг катта рейтинг очкосини бериши билан аҳамиятли бўлган жаҳон чемпионати ташкил этилади. Айни кунларда терма жамоамиз аъзолари тайёргарлик машғулотларига зўр беришган.

Машғулотга ташриф буюрган Рустам Мавзурович дзюдочиларимизнинг тайёргарлиги билан яқиндан танишди, улар билан дўстона суҳбатлашди ҳамда ўз тавсияларини берди. Олимпия ўйинларини дзюдо мусобақаси бошлаб бериши ва илк медаллар айнан ушбу спорт туридан ўйналишини инобатга олсак, дзюдочиларимиз зиммасидаги масъулият қай даражада эканлиги ойдинлашади. Боиси, илк кунларданоқ қўлга киритилажак медаллар делегациямизнинг қолган спортчилари кайфиятига ижобий томондан таъсир қилади.     

Ўз ўрнида мусобақада иштирок этувчи терма жамоа спортчилари ҳамда уларнинг мураббийлари ҳам бу масъулиятни тўла ҳис этаётганлари, жаҳон чемпионатидан медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари билан қайтиш учун астойдил ҳаракат қилишларини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 5 қитъаси, 141 давлатидан жами 835 нафар (506 эркак, 329 аёл) дзюдочи мусобақа медаллари ҳам Олимпиаданинг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. Жаҳон чемпиони 2000 рейтинг очкосини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг