UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0 10:44Алекс Перейра оғир вазнда қоладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:16Фабио Каннаваро: "Хатолар бўлди, улар устида ишлаймиз" 0 09:02ЖЧ-2026. Колумбияга қарши тарихий ўйинда имкониятни бой бердик 0 07:33P4P UFC рейтинги янгиланди: Рўйхатда икки янги ном 0 06:56Каннаваронинг Колумбияга қарши жангчилари: Диасга қарши 18 ёшли Каримов ва марказдаги универсаллик 0 06:31Топуриянинг техник нокаутдан кейинги айтган илк сўзлари маълум бўлди 0 00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0

01 янв 18:58
Янгиликлар

Дзюдо

МОҚ раҳбари сафарга жўнаб кетаётган дзюдочилар билан учрашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси биринчилардан бўлиб спортчиларимизнинг янги йилдаги халқаро иштирокини бошлаб беради.

Хабар берганимиздек, 11-13 январь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида "Мастерс" сериясига кирувчи йилнинг дастлабки нуфузли мусобақаси бўлиб ўтади. "Мастерс" турнири нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан сўнг туриши боис, ушбу мусобақага бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. Ҳар бир вазн тоифасида дунёнинг энг кучли 32 нафар дзюдочиси медаллар ҳамда рейтинг очколари учун татамига чиқади. Ғолиблар Токио Олимпиадаси йўлидаги қимматли 1800 рейтинг очкосига эга бўлади. 

Таққослаш учун, жаҳон чемпионати ғолиби 2000 рейтинг очкосини қўлга киритади. Олимпиадагача IJF тақвимидаги мусобақалар бармоқ билан санарли эканини инобатга олсак, Қатардаги турнирнинг нечоғлиқ қиймати юқорилиги ойдинлашади. 

Шуларни инобатга олган ҳолда бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти дзюдочилар ҳамда мураббийлар штаби билан учрашди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мажлислар залида ўтган тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, раис ўринбосари Шерзод Ташматов иштирок этди. Йиғилиш аввалида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов, мураббийлар штаби аъзоси Равшан Аҳмаджонов, бош мураббий Илиас Илиадис терма жамоамизнинг янги мавсум, хусусан "Мастерс" турнирига тайёргарлиги юзасидан ахборот беришди.     

"Мана Олимпиада йилини ҳам бошлаб олдик. Бундан буён кунлар жуда тез ўтиб кетади. Ҳар бир ўтаётган кун сизларни тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига яқинлаштиради. Табиийки, бу ҳар бирингизга катта масъулият юклайди. Ўзингизга нисбатан талабни кучайтириб бормас экансиз, мақсадга эришиш қийин бўлади. Энди ҳеч қандай сабаб ва баҳоналар ўтмайди. Пандемияда барча давлат спортчилари бир хил шароитда бўлишди. Охирги икки ойни оладиган бўлсак, сизлар ҳатто бошқалардан кўра яхшироқ тайёргарликка эга бўлдинглар. Тошкентда бир нечта давлат терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этиб бердик. Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари билан бирга машғулот ўтказдинглар. Қизларимиз Исроил ва Албаниядаги халқаро машғулотларда иштирок этиб қайтишди. Менимча, тайёргарлик ҳамда шароитлар бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмади. Агар камчиликлар бўлса ҳозир айтинглар", - деди Р.Шоабдураҳмонов. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов хизмат сафарида бўлгани боис, бугунги йиғилишни ZOOM платформаси орқали кузатиб борди.

"Рустам Мавзурович, аввало дам олиш куни бўлишига қарамай, дзюдочиларимиз билан учрашиш учун келганингиздан хурсанд бўлдик. Ҳақиқатан ҳам, сиз айтган гаплар ҳар бир дзюдочи юрагининг туб-тубигача етиб бориши шарт. Олимпиадага ҳеч қанча вақт қолмади. Саноқли қолган мусобақаларда имкон қадар кўпроқ очко йиғиб, рейтингдаги ўринларни мустаҳкамлаб олиш лозим. Энди фақат натижа талаб қилинади. Рустам Мавзурович айтганларидек, ҳеч қандай баҳоналар ўтмайди. Ҳамма максимал даражада ҳаракат қилиши керак. Рейтингда қанча юқорида бўлсангиз, олимпия ўйинларига қуръа ташланганида, нисбатан кучсиз рақиблар билан тўқнаш келасиз. Буни мендан ҳам кўра яхши биласизлар. Ўз ғалабаларингиз билан халқимизни хурсанд қилинг. Билдирилаётган ишончни оқланг!", - деди А.Камилов. 

Йиғилиш сўнггида Рустам Шоабдураҳмонов сафарга жўнаб кетиш арафасида турган дзюдочиларимизга оқ йўл тилади. Дюссельдорф ва Парижда бўлгани каби Қатардан ҳам медаллар билан қайтишларига тилак билдирди. Ўз ўрнида терма жамоамиз аъзолари ҳам бўлажак мусобақада борларини бериб ҳаракат қилишга ваъда беришди. 

Маълумот учун, Қатар "Мастерс" турнири 11-13 январь кунлари бўлиб ўтади. 3-10 январь кунлари оралиғида эса иштирокчи давлат терма жамоалари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади. Терма жамоамиз делегацияси бугун тунда Тошкент - Истанбул - Доҳа авиа йўналиши билан Қатар пойтахтига жўнаб кетади.        

Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг