UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

09 май 16:26
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қиличбозлик

МОҚ раиси боксчи ва қиличбозларимизнинг йиғинига ташриф буюрди

МОҚ раҳбарияти Президентимиз берган топшириқлар бўйича терма жамоаларимиз базаларига ташриф буюриб, у ерда спортчиларимиз учун яратиб берилган шароитлар билан янада яқиндан танишиб бормоқда.

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Тошкент вилоятининг “Янгиобод” ва “Дукент” спорт базаларида Токио-2020 Олимпиадасига тайёрланаётган терма жамоларимизнинг йиғинига ташриф буюрди.

МОҚ раҳбари даставвал “Янгиобод”да боксчиларимиз билан суҳбатлашди. Унда Токио-2020 лицензиясини қўлга киритган спортчиларимиз ва уларнинг мураббийлари, федерация мутасаддилари иштирок этишди. Суҳбатда Рустам Шоабдураҳмонов давлатимиз раҳбарининг Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида спортчиларимизни қўллаб-қувватлаётгани, айниқса, боксчиларимиздан юқори натижалар кутаётганини айтиб ўтди. 

Шунингдек, Президентимиз томонидан юртимизда боксни ривожлантириш ҳақидаги яқинда эълон қилинган қарори, унинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди. МОҚ раҳбари учрашув давомида ҳар бир боксчимиз билан бирма-бир уларнинг режалари, ижтимоий аҳволи, саломатлиги бўйича гаплашиб чиқди. Ўз навбатида, учрашувда федерация бош котиби Мурод Мамадалиев, терма жамоа бош мураббийи Марат Қурбонов ва шифокор Дилшод Казаков спортчиларимизнинг бугунги жисмоний ҳолати ва саломатлиги ҳақида маълумот беришди.

Хабар берганимиздек, ҳозирда ушбу базада халқаро ўқув-машғулот йиғини олиб борилмоқда. Унда Жазоир, Эрон, Озарбайжон, Иордания каби терма жамоалар ҳам иштирок этяпти. Суҳбатдан сўнг МОҚ раиси жамоаларнинг машғулот жараёнини кузатди.

Шундан сўнг Рустам Шоабдураҳмонов “Дукент” базасига борди. У ерда қиличбозлик бўйича терма жамоамиз йиғин олиб бормоқда. МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси бу ерда ҳам лицензиат спортчиларимизнинг ҳар бири билан юзма-юз, шундан сўнг мураббийлар ва жамоанинг бошқа вакиллари билан суҳбатлашди.

Таъкидлаш жоиз, қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси илк бор Олимпия ўйинларига 3 та йўлланма қўлга киритиб, ўз тарихида янги саҳифа очган. МОҚ раҳбари учрашувда жамоамиз учун барча керакли шароитлар яратиб берилиши, уларнинг тайёргарлиги ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг