24 сен 12:41
Янгиликлар
Футбол
Моуриньо А Серияда ўз майдонида 41 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Бу рекорднинг такрорланиши
"Рома" А Серия доирасида ўз майдонида "Удинезе"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бу римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо учун Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз кетма-кет 41-ўйин бўлди. Бу уч очколик давр бошланганидан буён (1994/95 йилги мавсум) максимал кўрсаткичдир.
Бу орқали Жозе "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг рекордини такрорлади. У 2015-2017 йиллар давомида ўз майдонида кечган баҳсларда ютқазмаган.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббий 2008-2010 йиллар давомида "Интер"ни бошқарган.
Ҳавола :
Манба : Opta
Фикрлар