UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0

25 мар 12:00
Янгиликлар

Футбол

Моуриньо нима учун Загребда Хорватия - Украина ўйинини томоша қилди?

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо кеча Загреб шаҳрида ўтказилган Хорватия ва Украина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувини бевосита стадиондан кузатди.

Маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис шунчаки ўйинни томоша қилиш учун Хорватия пойтахтига келмаган. У хорватиялик ҳужумчи Иван Перишич ҳамда унинг агентлари билан музокара ўтказишни мақсад қилган.

Vecernji List нашрининг хабар беришича, “Интер” клубида тўп тепаётган бу ҳужумчига “Манчестер Юнайтед”дан ташқари Англиянинг яна учта гранд клуби - “Челси”, “Ливерпуль” ва “Арсенал” ҳам жиддий қизиқиш билдирган.


Перишичнинг шу йилги ёзги трансфер бозори чоғидаёқ Миланнинг “Интер”идан Туманли Альбионга кўчиб ўтиши кутиляпти. “МЮ” футболчининг трансфери учун тахминан 40 миллион евро тўлайди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Украинага қарши кечган ўйинда Перишич дисквалификация сабаб Хорватия терма жамоасига ёрдам бера олмади. Жамоаси эса кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳужумчи “Интер” таркибида 33та учрашувда майдонга тушиб, 9та гол киритган ва 4та голга эса ассистентлик қилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг