UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0

13 июн 15:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳиддин Мамажонов ва Азамат Нуфтиллаев камар учун жанг қиладиган Octagon 87 турнири бугун ўтказилади (барча тафсилотлар)

Теглар :  Octagon 87
Бугун пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуасида ММА бўйича Octagon 87 турнири бўлиб ўтади.

Octagon 87 турнирининг асосий жангида ҳамюртимиз Муҳиддин Мамажонов (16-6) Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимов (9-1)га қарши октагонга чиқади. Беш раундлик ушбу жанг енгил вазн тоифасидаги Interim (вақтинчалик камар) учун кечади. Бу икки аралаш яккакураш устасининг ўзаро учинчи жанги бўлади. Дастлабки баҳсда Мадраҳимовнинг қўли баланд келган бўлса, иккинчи жангда дуранг қайд этилган эди.

Оқшомнинг co-main event жанги оғир вазн тоифасида ташкил этилади. Чемпионлик камари ўртага қўйилаётган ушбу беш раундлик жангда ҳамюртимиз Азамат Нуфтиллаев (17-2) қозоғистонлик Айбек Ерметов (5-0)га қарши баҳс олиб боради. 

Беллашувлар 17:00 да старт олиши белгиланган. Мусобақа "Зўр ТВ" телеканали орқали намойиш этилади.

Octagon 87 турнирининг тўлиқ карди:

Асосий кард:

Марказий жанг, енгил вазнда Interim чемпионлик камари учун: Фазлиддин Мадраҳимов (Тожикистон, 16-6-1) - Муҳиддин Мамажонов (Ўзбекистон, 9-1-1)

Иккинчи асосий беллашув, оғир вазнда чемпионлик камари учун: Айбек Ерметов (Қозоғистон, 5-0) - Азамат Нуфтиллаев (Ўзбекистон, 13-2-1)

Ярим енгил вазнда: Жонибек Жабборов (Тожикистон, 5-1) - Сардор Эркинов (Ўзбекистон, 3-0)

Энг енгил вазнда: Досбол Елеген (Қозоғистон, 13-8) - Ҳикматилло Абдуллаев (Ўзбекистон, 9-3-2)

Ярим енгил вазнда: Веллингтон Перейра (Бразилия, 10-9-1) - Абай Жалал (Қозоғистон, 7-1)

Энг енгил вазнда: Шерзод Ибодиллоев (Тожикистон, 7-5) - Жаҳонгир Нажметдинов (Ўзбекистон, 12-8-2)

Енгил вазнда: Ислам Генжебай (Қозоғистон, 1-0) - Жасурбек Жўраев (Ўзбекистон, 3-2).

Энг енгил вазнда: Аҳмед Закарьяев (Россия, 4-1) - Амирхон Атахонов (Тожикистон, 8-4-1).


Прелим кард:

Ярим енгил вазнда: Кайнар Азимбаев (Қирғизистон, 4-0) - Жаҳонгир Тўхташев (Ўзбекистон, 2-1)

Енгил вазнда: Нурдаулет Серкулов (Қозоғистон, 1-0) - Бекзодбек Режаббаев (Ўзбекистон, дебют)

Енгил вазнда: Мурад Мурадли (Озарбайжон, 1-0) - Нуриоллоҳ Муродов (Тожикистон, 1-1)

Энг енгил вазнда: Нургиса Галимжанов (Қозоғистон, 3-1) - Жаҳонгир Рохаталиев (Ўзбекистон, 2-0-1)

Енгил вазнда: Мурат Аҳмедов (Озарбайжон, 3-1) - Абдураҳмон Гафуров (Ўзбекистон, 6-4)

Энг енгил вазнда: Габидулла Миржашев (Қозоғистон, 3-3) - Жамшид Тиллаев (Ўзбекистон, 3-0)

Ярим ўрта вазнда: Тимур Мадияров (Қозоғистон, 1-0) - Афзалбек Абдураҳимов (Ўзбекистон, 2-2)

Енгил вазнда: Ниҳат Керимов (Озарбайжон, 1-1) - Равшан Абдулазизов (Ўзбекистон, 1-0)

Ўта енгил вазнда: Куштарбек Бегалиев (3-1, Қирғизистон) - Аслиддин Абдурасулов (Ўзбекистон, 1-0).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг