UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17UFC чемпиони қамалиши мумкин 0 13:50Таэквондо ITF бўйича терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 13:29Нурмагомедов - Порье жанги учун расмий промо ролик эълон қилинди + ВИДEО 0 13:09Дембеле яна клуб тартибини бузди 0 12:42Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:13Тайсон: Тайсон менга яхши маслаҳатлар берди 0 11:43Ломаченко жангига беш кун қолганда Лондонга етиб боради 0 11:18"Барселона" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилди 0 10:42Уайлдер навбатдаги жангини кузда ўтказади 0 10:17Фьюри Жошуани кескин танқид қилди 0 09:45Кормье: Бу ажойиб саёҳат бўлди 0 09:21“Ювентус” президенти Луис Суарес трансферини амалга оширмоқчи 0 08:43Бугун Венгрияда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати старт олади 0 08:04Анисимова отасининг ўлими сабаб US Open турнирида иштирок этмайди 0 07:21ЕЧЛ сўнгги саралаш раунди. "Аякс" илк ўйинда муроса йўлини танлади 0

05 фев 17:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик жангида рингга кўтарилиши мумкин

Профессионал боксда биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев (5 та ғалаба, 4 та нокаут) WBA жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқиши мумкин.

Маълум бўлишича, Муроджон Аҳмадалиев ва мазкур йўналиш бўйича чемпион, америкалик Даниэл Роман (26 та ғалаба, 2 та дуранг, 1 та мағлубият) промоутерлари жангни ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Роман билан бўлажак жанг музокаралари қандай тус олади, ҳозирча бирор нарса дея олмайман. Масалан Роман жангни бошқа муддатга кечиктириш учун, бошқа жангни танлаши мумкин, ёки бошқа йўналиш чемпионлари билан камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказишни истаб қолиши мумкин.

Аммо, биз айнан мана шу йилда Муроджон чемпионлик жанги учун рингга чиқишига умид қилмоқдамиз. Музокаралар давом этяпти. Маълум сабаблар билан бу жанг кечикиши мумкин. Лекин, энг асосий мақсадимиз — шу йил Муроджоннинг чемпионлик учун жанг қилиши», — дейди «Мир бокса» промоутерлик компанияси менежери Вадим Корнилов.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби саналади. У сўнгги марта 2018 йил 24 ноябрь санасида Айзек Саратени (16 та ғалаба, 4 та дуранг, 3 та мағлубият) 9-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Шу жангдан сўнг у рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 фев 19:30:24
Хумоюн
Муродга бу вазинда тенг келадигон боксчи йок чемпионлик жанги ташкил этилса Албатта Мурод чемпион болади ИншаАллах!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг