UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

15 ноя 17:22
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Мустақил Ўзбекистоннинг ёзги Олимпиададаги илк чемпиони, юбилей 50 ёшни қарши олган Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳақида

Ўзбек спорти афсоналаридан бири Муҳаммадқодир Абдуллаев бугун 50 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан собиқ боксчи ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Ўзбекистон мустақилликка эришгач, кўплаб соҳаларда хусусан, спортда дунёга танилган номдор спортчилар етишиб чиқди. Шу ўринда ёзги олимпия ўйинларида илк олтин медални қўлга киритган боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевни алоҳида таъкидлаш лозим.

Муҳаммадқодир Маматқулович Абдуллаев — 1973 йил 15 ноябрь Андижон вилоятида дунёга келган. -63,5 кг вазн  тоифасида Олимпиада ва жаҳон чемпиони бўлган. Ўзбекистон чемпиони (1993, 1996—98), халқаро тоифадаги спорт устаси (1998). Андижон давлат университети талабаси (2000). Абдуллаев бир неча халқаро турнирларнинг ғолиби (1994, Туркия; 1997, Эрон; 1999, Франция). Марказий Осиё ўйинларида 1995 йил — 2 ўрин, 1997 йил — 1-ўрин, 13-Осиё ўйинлари (Таиланд, 1998)да 1-ўрин; Осиёнинг 2 карра чемпиони (1997, 1999). 1999 йил АҚШнинг Хюстон шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг , 2000 йил Сиднейда ўтказилган 27-ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медали билан тақдирланган. Қирол кубоги (1998, Таиланд) ҳамда Жаҳон кубоги (1998, Хитой) мусобақаларида “энг яхши боксчи” деб тан олинган. “Шуҳрат” медали (1995), “Эл-юрт ҳурмати” ордени (1999) билан мукофотланган.

Ўзбекистон делегацияси 1996 йилда Атлантада ўтказилган Олимпиадада ўз иштирокини бошлаган. Спортчилар илк Олимпиадада 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан кифояланган. 

2000 йилда Сиднейда бўлиб ўтган Олимпиадада эса боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев Ўзбекистонга тарихий илк олтин медални тақдим этди.

Муҳаммадқодир Сидней Олимпиадасида -63,5 кг вазн тоифасида медаль учун кураш олиб борди. Дастлабки босқичда Мигел Коттони таслим этган. Нимчорак финалда Беларус вакили Сергей Буковскийни, ярим финалда жазоирлик Муҳаммад Аллалуни таслим этиб, финалга чиққан. Абдуллаев финал босқичида эса АҚШ вакили Рикардо Уилямсни 27:20 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққанди.

Олимпиадада тенгсиз бўлган Муҳаммадқодир ўша лаҳзаларни шундай хотирлайди: 

“Шоҳсупада олтин медални таққанингизда барибир ишонмайсиз. Чунки кучли ҳаяжон босади. Хаёлда фақат тезроқ Ўзбекистонга бориш, одамлар билан кўришиш, тезроқ шу медални кўрсатай, деган хаёл бўлади. Мен чемпионлик билан бўйнимга катта масъулият тақилишини бошида билмасдим. Олимпиада чемпиони бўлганимдан кейин билдим – кўчада юриш, одамлар билан муомала, ҳаммаси ўзгарар экан. Энди одамлар Олимпиада чемпионига бошқача кўз билан қарашади, шунга сиз ҳам лаббай деб жавоб беришингиз керак экан. Қаерга борсангиз, катталар пешонангиздан ўпади, бундан ортиқ бахт йўқ аслида. 2000 йилда чемпион бўлган бўлсам, ҳозир мактабларда жуда кўп Муҳаммадқодирлар бор, бу мен учун шараф. Шу сабаб ёшлигим қайтиб келса, қўрқмасдан яна боксни танлаган бўлардим”.




Абдуллаев ҳақида қизиқарли маълумотлар: 

Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳаваскор боксда Ўзбекистондаги энг номдор уч нафар боксчи бўлса, улардан биттаси ҳисобланади.

У 1973 йил 15 ноябрь куни Андижон шаҳрида туғилган. 

Бокс оламига илк қадамларини 12 ёш чоғида қўяди.

1985 йилдан бошлаб, Андижон шаҳар “Спартак” стадионидаги бокс тўгарагига қатнай бошлайди. Ўзбекистонлик донгдор боксчи бунга энг аввало ашаддий спорт ишқибози бўлган отасининг орзуси сабаб бўлганини айтади.

Айни ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2000 йилги Сидней Ёзги Олимпиада ўйинларида эришган тарихий ютуғига қадар Муҳаммадқодир Абдуллаев қитъа ва халқаро миқёсда ўтказган бирор бир жангида ютқазмаган.


Муҳаммадқодир Абдуллаев ўз вазн тоифасида (+60 кг) яна икки карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ва Жаҳон Кубоги совриндоридир.

Катта спортда эришган бу каби ютуқлари ортидан, «Эл-юрт ҳурмати» ордени ва “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. “Ўзбекистон ифтихори” нишони соҳиби.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи саналади.

Ҳаваскор боксда эришган ютуқлари ортидан, Германия ва Америкада ўн йилча профессионал бокс билан ҳам шуғулланади.

2001 йилнинг 6 апрелида америкалик Махан Вашингтонга қарши жанг билан проф боксдаги дебютини нишонлаган. Проф боксда умумий ҳисобда 25 та жанг ўтказган. Уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут), 4 та жангда мағлуб бўлган (2 та нокаут).  


Чемпионлик учун жанг: 2005 йилнинг 11 июнида у Нью-Йоркдаги "Madison Square Garden"да Пуэрто-Рико вакили Мигель Коттога қарши WBO камари учун жанг қилган. 9-раундда боксчимизнинг жароҳати сабаб жанг тўхтатилган ва якунда Котта ғалабага эришган. 


Афсонавий боксчи профессионал боксдаги фаолияти ҳақида шундай дейди:

"Мағлубиятларнинг жуда кўп сабаблари бўлади. Рақибингиз бир бош устун бўлса, тан олиш керак. Мен ҳеч қачон ўзимни оқламайман. Эҳтимол, яхши ҳаракат қилмагандирман. Бироқ ўша вақт мени мағлуб этган рақибларимдан кучсиз эмасдим. Мисол учун, Ганада бўлган жангимда шунчаки рақибга бериб юборишган. Қолган мағлубиятларнинг асосий сабабчилари менежерларим эди. У пайтлар профессионал бокс бизда яхши ривожланмаганди.

Менежерларим жангга оз қолганда промоутер билан келиша олмадик, тушмайсан дерди. Биз бироз машғулотларни бўшаштирардик. Жангга уч-тўрт кун қолганда ҳал бўлди, тушасан дерди. Тайёргарлик жараёнларим, ҳаёлларим бузилган. Тил билмаслигимиз, профессионал бокс атрофидаги қонун-қоидалар ҳақида билимга эга эмаслигимиз кўп панд берган. Қанчадан-қанча пуллар менежерларимда қолиб кетган. Шунчаки ёлғонлар қурбонига айлангандим!"

Муҳаммадқодир Абдуллаев энди катта бокс оламида орттирган тажрибасини ёшларга ўргатиш, ўзига ўхшаган Жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етиштиришни ният қилган.

Қаҳрамонимиз бугун юбилей, 50 ёшни қарши олди. Абдуллаевнинг келгуси ишларида улкан зафарлар тилаган ҳолда, ўзига ўхшаган бўлажак чемпионлар тарбиялашига умид қилиб қоламиз.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади


 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг